Uz / Ўз Ru En

Toshkent

11/Май/2020   Илм-фан

Ўзбекистонлик ёш математиклар “Роcaтом” халқаро олимпиадасида ғолибликни қўлга киритди


ТОШКЕНТ, 11 май. /«Дунё» АА/. Тошкентда жорий йилнинг  8-9 февраль кунлари Россиянинг “Москва муҳандислик-физика институти” Миллий тадқиқот ядро университети томонидан 14 ёшдан юқори бўлган мактаб, лицей ўқувчилари ўртасида математика ва физика фанларидан “Роcaтом” халқаро олимпиадаси ўтказилган эди. Унда Россия, Aрманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистондан ёш математиклар иштирок этди.

Куни кеча мазкур халқаро олимпиаданинг якуний натижалари эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манбасига асосланиб.

Ушбу нуфузли олимпиадада Бухоро давлат университети қошидаги Қоракўл 3-сон академик лицейи ўқувчилари Шаҳбоз Ҳасанов, Абдулазиз Ҳайитов, Ўлмасбек Ҳазратов ҳамда Жиззах давлат педагогика институти қошидаги академик лицей ўқувчиси Вафо Тоғаевлар ғолиб топилди.

Танлов шартларига кўра, ғолиб иштирокчилар “Москва муҳандислик-физика институти” Миллий тадқиқот ядро университетида грант асосида ўқиш йўлланмасини қўлга киритди.

Мавзуга оид

ЮНЕСКО талабалар учун стипендия дастурин...

ЮНЕСКО 2020 йил 5-30 октябрь кунлари Халқаро конференцияда иштирок этиш учун стипендия дас...

Япониянинг яна бир университети Ўзбекист...

Япониянинг Кюсю университети Ўзбекистон талабаларини бакалаврдан кейинги босқич – магистра...

“Орол денгизи минтақасининг шўрланган ер...

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик ...

Сўнгги янгиликлар