Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Декабрь/2022   Маданият

Ўзбекистонлик ёш яккахон хонанда Россиянинг Биринчи телеканалида намойиш этиладиган “Голос.Дети” вокал телешоусида иштирок этади

МОСКВА, 1 декабрь. /“Дунё” АА/. Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда В.A.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Фирдавс Авезов Россиянинг Биринчи телеканалида намойиш этиладиган “Голос.Дети” вокал телешоусида иштирок этади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Уч ой давомида суратга олинган “Голос.Дети” вокал телешоуси жорий йил 3-4 декабрь кунлари Россия телевидениесининг Биринчи каналида намойиш этилиши режалаштирилган. Мазкур маданий дастур Youtube саҳифасига ҳам юкланади. 30 ноябрь куни Фирдавс Авезов иштирокида навбатдаги танлов ўтказилади ва натижалари эълон қилинади.

«Голос. Дети» – бу вокал шоу бўлиб, унда лойиҳанинг катталар учун мўлжалланган туридан фарқли ўлароқ, 14 ёшгача бўлган болалар иштирок этади.

Фирдавс Авезов 2009 йил 17  январда Тошкент шаҳрида туғилган. Эстрада  хонандалиги ва виолончель соҳасидаги билими, ноёб истеъдоди ва ажойиб ижрочилик маҳорати туфайли кўплаб халқаро ва республика танлов ва фестивалларида фахрли ўринларни қўлга киритган, Франция, Россия, Туркия ва МДҲ мамлакатларида ўтказилган қатор республика ва халқаро мусобақаларнинг ғолиби.

Хусусан, 2018 йилда Париждаги «Les Etoiles de Paris» халқаро танловида Гран-прини қўлга киритишга муваффақ бўлган.  2022 йил Санкт-Петербургда ўтказилган “Олтин феникс” танловида поп-вокал йўналишида биринчи ўрин ва алоҳида Гран-прига сазовор бўлган.

Мавзуга оид

Мисрда Ўзбекистон миллий маданияти тақди...

Қоҳирадаги элчихонамиз Мисрнинг «Ал-Азҳар» диний мажмуасида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ...

21 февраль – «Халқаро она тили куни»...

Тил ўзаро мулоқот, тушуниш ва фикрлаш воситаси сифатида ўтмиш, бугун ва келажак ўртасидаги...

"Ўзбекфильм"да янги кинолойиҳалар тақдим...

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ташаббуси билан "Ассалом, Наврўз" киноойлиги доирасида 2021 й...

Сўнгги янгиликлар