Uz / Ўз Ru En

Toshkent

06/Сентябрь/2020   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистонлик маърузачилар саволларга жавоб қайтарди: Ўзбекистон бозори қай жиҳати билан инвесторлар учун жозибали?


ЛОНДОН, 6 сентябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Лондондаги элчихонаси маълумотига кўра, "Wood & Company" халқаро инвестиция банки сармоядорлар эътиборини Европа ва Евроосиёнинг янги ривожланаётган бозорларига жалб қилиш мақсадида "Frontier Investor Days" онлайн-тадбирини ташкил қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир доирасида Ўзбекистон, Болгария, Қозоғистон, Руминия, Словения, Украина ва Хорватия каби давлатлар учун иқтисодий ривожланиш масалаларига бағишланган алоҳида сессиялар ташкил этилди.

Мамлакатимиздан Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров, “UzAssets” компанияси директори Акрам Муҳаммадқулов ва элчи Саид Рустамов иштирок этди.

Сенат ва элчихона вакиллари тадбир иштирокчиларига сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, биринчи навбатда, иқтисодиётни либераллаштириш, мамлакатнинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа минтақалар билан савдо-иқтисодий ҳамда сармоявий алоқаларни кенгайтириш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берди.

Ислоҳотларнинг амалий натижалари коронавирус пандемияси шароитидаги иқтисодий инқироз фонида ҳам динамик иқтисодий юксалиш, мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги мавқеининг ўсиши, халқаро фонд бозорига муваффақиятли киришида намоён бўлгани алоҳида қайд этилди.

Ўз навбатида, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва «UzAssets» инвестиция компанияси раҳбарлари Ўзбекистонда капитал бозорининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, жумладан, мамлакатда Халқаро молия марказини яратиш режалари, шунингдек, хусусийлаштириш жараёнлари ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида тақдимот қилди.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, тадбирларда 100 дан ортиқ банк ва молия институтлари, инвестиция компаниялари, пенсия ва хедж жамғармалари иштирок этди. ЕТТБ, HSBC, Blackrock, Fidelity, BCR Private Pension Fund, Sandglass capital advisors (UK) ltd, Dunross & Co, InterCapital Asset Management, Karoll Capital Management, Metzler Asset Management GmbH кабилар шулар жумласидан.

Мавзуга оид

Саудия Арабистони вакили Муҳаммад Сулайм...

Ислом тараққиёт банки (ИТБ), Бошқарувчилар Кенгаши раиси, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринб...

Ҳиндистонлик инвестор Қашқадарёда йирик ...

Кеча Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси кўмагида Ҳиндистоннинг «Chemi-Kleen Pvt. Ltd» кор...

Италиянинг «СOOP Italia» компанияси Ўзбе...

Ўзбекистоннинг етакчи корхоналаридан «BMB Trade Group», «Teodora Goods», «Frutime LLC», «S...

Сўнгги янгиликлар