Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

06/Май/2021   Ватандошларимиз

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг яна бир гуруҳи пандемия шароитида Жанубий Кореяга етиб келди


СЕУЛ, 6 май. /“Дунё” АА/. Бугун, 6 май куни «Е-8» визаси асосида мавсумий ишларда вақтинча фаолият олиб бориш учун Ўзбекистон Республикасининг 91 нафар фуқаросидан иборат навбатдаги гуруҳ Корея Республикасига етиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ҳозирда Ўзбекистон «Е-8» визаси асосида меҳнат муҳожирларининг пандемия даврида Жанубий Кореяга киришига рухсат берилган ягона давлат ҳисобланади.

Инчхон халқаро аэропортида фуқароларимизни Жанубий Корея адлия вазирлигининг масъул ходимлари, Янгу округи маъмурияти вакиллари, шунингдек, Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси ҳамда Кванжу шаҳридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ходимлари кутиб олди. Шундан сўнг ватандошларимиз 14 кунлик карантин даврини ўташ учун махсус ажратилган жойларга кузатиб қўйилди. Ушбу давр мобайнида фуқароларимиз барча зарур воситалар билан таъминланади.

Карантинни ўташ даврида фуқароларимиз учун Ўзбекистон элчихонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ходимлари томонидан онлайн-конференциялар ташкил этилиб, уларга Жанубий Корея қонунчилиги, шунингдек ушбу мамлакатда бўлиш тартиби, виза муддати тугагандан сўнг ноқонуний қолиш оқибатлари ва бошқа консуллик-ҳуқуқий характердаги маълумотлар берилади.

Мавзуга оид

Германияда ватандошлар билан учрашув ўтк...

Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майндаги Бош консулхонаси томонидан консуллик округида доимий ва ...

Ўзбекистон фуқароси денгизда чўкаётган я...

Япониянинг Тошкентдаги элчихонаси ўзбекистонлик талабага япониялик болани қутқаргани учун ...

Озарбайжонда яшаётган ватандошлар учун с...

Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси ходимлари ватандошларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсат...

Сўнгги янгиликлар