Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Март/2023   Факт

Ўзбекистонлик ўқувчилар Дубайда ўтказилган Халқаро ментал арифметика олимпиадаси 41 та медални қўлга киритишди

АБУ-ДАБИ, 28 март. /«Дунё» АА/. Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида норасмий Халқаро ментал арифметика олимпиадаси бўлиб ўтди, деб хабар берммоқда  «Дунё» АА мухбири.


Ушбу Олимпиадани ўтказишдан мақсад ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида билим алмашиш, ёшларда ўз юртини бошқа давлатларда муносиб тақдим этиш кўникмасини шакллантириш, илмга интилиш ва рақобатбардошликни болаликдан сингдириш ҳамда ғалабага руҳлантиришдан иборат.

Халқаро ментал арифметика олимпиадасида Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, БАА, Болгария ва Россиядаг  300 га яқин мактаб ўқувчилари ёш тоифаси ва турли мураккабликдаги машқларни ечиш бўйича беллашишди.

Мазкур Олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар бир қатор  совринли ўринларни эгаллашди. Хусусан вакилларимиздан бир нафари олий ўринни  қўлга киритган бўлса, 17 нафари биринчи ўринни, 13 нафари иккинчи ўринни  ва 10 нафари учинчи ўринни эгаллади.

Мамлакатимиз элчихона ходимлари Халқаро олимпиада иштирокчиларининг БААга сафарини ташкил этишда кўмаклашди ҳамда ёш билимдонларни Абу-Даби аэропортидан Тошкент шаҳрига кузатиб қўйди.

Мавзуга оид

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси томо...

Кеча «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимиз учун инсон...

Ҳиндистон Дори-дармон воситалари стандар...

“Marion Biotech” компанияси билан боғлиқ суриштирувлар кетаётган бир пайтда мамлакатнинг ...

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Жаҳон ...

Ўзбекистоннинг Соғлиқни сақлаш бутунжаҳон ассамблеяси 75-сессиясидаги иштироки доирасида с...

Сўнгги янгиликлар