Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Октабрь/2020   Жамият

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро робототехника мусобақасида олтин медални қўлга киритди


ТОШКЕНТ, 29 октябрь. /«Дунё» АА/. «Баркамол авлод» болалар мактаблари тўгараклари аъзолари «YRC-2020» (International Youth Robоt Competition) халқаро робототехника мусобақасида «Чиқиндиларни саралаш» инженерлик лойиҳаси билан иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, ушбу халқаро мусобақада Aмирбек Рўзимуҳаммадов, Владимир Будников, Aмир Исмоилов, Ситора Исломова, Aмир Турдиматов, Aлександер Пак мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилди.

IYRC – халқаро робототехника мусобақаси ҳисобланиб, 2014 йилдан буён унда 28 давлат аъзолари иштирок этиб келмоқда.

Мусобақани жорий йилда Россияда ўтказиш белгиланган эди. Пандемия сабабли ушбу мусобақа онлайн тартибда ўтказилди.

Ушбу мусобақа асосан ўқувчиларнинг инженерлик қобилиятларини рўёбга чиқариш, ўқувчилар томонидан ихтиро қилинган янги замонавий технологияларини амалиётга жорий этиш орқали уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳа ҳисобланади.

Бу каби ютуқлар ўзбекистонлик ёшларни руҳлантириш билан бир қаторда уларнинг инженерлик қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида ба...

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида, мамла...

Тожикистонда мактаб ва университетларда ...

Тожикистонда 17 август, душанба кунидан ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча таъли...

Мен бугунги бахтли ҳаётим учун Ўзбекисто...

Мен бугунги бахтли ҳаётим учун Ўзбекистон ва ўзбек курашидан қарздорман - Ажмал Исҳақ Заи...

Сўнгги янгиликлар