Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Декабрь/2020   Спорт

Ўзбекистонлик полвон Қозонда белбоғли кураш бўйича ўтказилган XVIII жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди


ТОШКЕНТ, 15 декабрь. /«Дунё» АА/. Татаристон пойтахти Қозонда белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида XVIII жаҳон чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Наманган вилояти ҳокимлиги маълумотига таяниб.

Қозон шаҳридаги «Ак Барс» кураш саройи мезбонлик қилган мусобақада 35 мамлакатдан 150 нафардан зиёд курашчи иштирок этди.

Наманганлик полвон, Уйчи туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Ойбек Ҳамидов 57 килограмм вазнда олтин медални қўлга киритиб, жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди. Қирғизистонлик курашчи Мирза уулу Ратбекка қарши финал баҳсида Ойбек биринчи дақиқадаёқ рақибининг курагини ерга теккизиб, ғалабага эришди.

Мавзуга оид

Лозаннада қишки спорт турларини Ўзбекист...

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти маслаҳатчилари Искандар Шодиев ҳамда Шерзод ...

Кун тарихи: Олимпия ўйинларида илк олтин...

Норвегиянинг Лиллехаммер шаҳрида 1994 йил ўтган XVII қишки Олимпия ўйинларида мустақил Ўзб...

Ўзбекистон «АрМи – 2020» халқаро армия ў...

Жорий йилнинг 23 август – 5 сентябрь кунлари ўтказилган «АрМИ – 2020» халқаро армия ўйинла...

Сўнгги янгиликлар