Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Февраль/2020   Маданият

Ўзбекистонлик режиссёр Белоруссияда “Илҳақ” фильмини суратга олмоқда


МИНСК, 24 февраль. /«Дунё» АА/. “Минск-Новости” ахборот агентлиги ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабага қўшган муносиб ҳиссасига бағишланган фильм воқеалари Белоруссияда суратга олинаётгани ҳақида мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов бошчилигидаги ижодий гуруҳ аъзолари “Беларусфильм” павильонларида “Илҳақ” фильмининг уруш саҳналарини суратга олмоқда, деб ёзади мақола муаллифи.

“Беларусфильм” киностудияси билан имзоланган келишувга биноан тасвирга олиш учун керакли ускуналар ва павильонлар ажратиб берилган. Шунингдек,  фильмни суратга олиш жараёнига беларусь актёрлари ҳам жалб қилинган.

Мазкур фильм реал воқеаларга асосланган бўлиб, Тошкент вилоятининг Хонабод қишлоғида истиқомат қилган, уруш пайтида бешта фарзандидан айрилган Зулфия Зокирова исмли аёлнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

Мақола муаллифлари фильмни суратга олиш ғояси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга тегишли эканига ҳамда бадиий кинокартина ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги жасоратини намойиш этишга қаратилганига алоҳида эътибор қаратган.

Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган фильмнинг намойиши 9 майга мўлжалланган.

Мавзуга оид

Куала-Лумпурда Ўзбекистон сайёҳлик бренд...

Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси делегациясининг мамлакатимизнинг ушбу да...

Имом Мотуридий – Ислом оламининг улуғ ал...

Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзу...

«ECO Heritage» журнали: Ўзбек ошхонаси –...

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Маданият институти томонидан ҳар чоракда нашр этиладиган «EC...

Сўнгги янгиликлар