28/Ноябрь/2022 Таълим
САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 28 ноябрь. /«Дунё» АА/. Санкт-Петербургдаги олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган «Йил талабаси» танловида Санкт-Петербург Давлат ўрмон хўжалиги университетида таълим олаётган ватандошимиз Асадбек Авезов ғолибликни қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Танлов доирасида Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган 35 та олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 156 нафар талабанинг тақдимотлари финал босқичида баҳоланди. Нуфузли ҳакамлар баҳолари натижалари кўра, 23 нафар талаба танлов совриндорлари қаторидан жой олди.
«Йил талабаси» танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида Санкт-Петербург шаҳари мутасаддилари, фан, таълим ва маданият соҳаларининг вакиллари иштирок этдилар.