Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Январь/2022   Таълим

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Париж-Сакле университетининг энг иқтидорли талабаларни тақдирлаш маросимида қатнашди

ПАРИЖ, 24 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев Париж-Сакле университетида ўткаазилган иқтидорли талабаларни мукофотлар маросимида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбир доирасида университет раҳбарияти билан ўтказилган учрашув чоғида олий таълим соҳасидаги икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Франция томонига мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Тантанали маросимда университетнинг ҳуқуқ, иқтисодиёт ва менеджмент йўналишида таҳсил олган бакалавр ва магистратура босқичининг энг иқтидорли талабалари эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Шу билан бирга, илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшган  бир гуруҳ университет профессор-ўқитувчиларига Франция Президенти номидан Академик Пальма ордени  топширилди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси «ҳуқуқшунослик» йўналиши бўйича таълим олган магистрларга эсдалик совғалари тақдим этди.

Париж-Сакле университетининг Жан Моне номидаги ҳуқуқ, иқтисодиёт ва менеджмент факультети декани Борис Бернабе ўз нутқида Ўзбекистон элчихонасига ушбу олий таълим муассасаси  билан алоқаларни мустаҳкамлашга ва   давлатларимиз  ўртасидаги икки томонлама алоқаларни кенгайтиришга қўшаётган ҳиссаси учун алоҳида миннатдорлик билдирди. У, шунингдек, Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш ҳар икки томон манфаатларига бирдек мос келишини қайд этди. 

“Дунё АА”

Париж шаҳри

Мавзуга оид

АҚШнинг етакчи университети Ўзбекистон б...

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Мичиган давлат университети вакиллари учун б...

Ўзбекистон Конституцияси ва «Ногиронлиг...

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази Брайл алифбосида чоп этилган Ўзбекистон К...

Хитойда ўзбек тилини ўрганиш учун имкони...

Ўзбекистонинг Пекиндаги элчихона томонидан «Хорижий фуқароларни Ўзбекистонда ўқиши ва ўзбе...

Сўнгги янгиликлар