Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

10/Август/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистоннинг аёлларни қўллаб-қувватлашга йўналтирган сиёсати АҚШ оммавий ахборот воситалари диққат марказида

ВАШИНГТОН, 10 август. /«Дунё» АА/. Американинг "Diplomat" журнали сайтида "Ўзбекистон университетларида  гендер тафовутига барҳам бериш" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.


Унда Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил март ойида 2022-2026 йилларда мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур қабул қилинишини билдиргани қайд этилган.

“Дастур олий таълим муассасалари, техникум ва коллежларда ўқиётган хотин-қизларнинг таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз таълим кредитлари тақдим этиш, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини қайтариш шартисиз қоплаш, хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича – 50 нафар, магистратура таълим дастурлари бўйича – 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратиб борилишини кўзда тутган”, деб ёзади нашр.

Мақолада ушбу чора-тадбирларнинг барчаси олий маълумот олаётган аёлларни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги алоҳида таъкидланган.

“Кўплаб аёлларни университет даражаларини олишга ундаш - бу керакли пайтдаги  тўғри қадамдир, деб ёзади "Diplomat". Ҳозирга қадар мамлакатда олий таълим муассасалари сонини кўпайтириш самарали бўлди. Университетлар сони ошгани сари ўқимишли аёлларнинг улуши ҳам ортди. 2016 йилда мамлакат бўйлаб аёлларнинг атиги 5,6 фоизи олий маълумотга эга эди, энди бу кўрсаткич 17,7 фоизни ташкил этмоқда”.

Мавзуга оид

Ўзбекистон мавзуси Латвия ОАВ диққат мар...

Латвиядаги етакчи ахборот порталларидан бири - «Mixnews.lv»да Ўзбекистон ҳаётига оид турк...

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентл...

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентликлари иттифоқи веб-сайтида «Uzbekistan GTL» завод...

Токиодан муносабат: Ўзбекистон қонун уст...

Япония ташқи ишлар вазири Ёшимаса Хаясининг 29-30 апрель кунлари Ўзбекистонга ташрифи Кунч...

Сўнгги янгиликлар