Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Февраль/2023   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси ва Истанбулдаги Бош консулхонаси фуқароларимизни табиий офат ҳудудларидан хавфсиз жойларга кўчириш ва мамлакатимизга олиб келиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилмоқда

ТОШКЕНТ, 7 февраль. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлади. Бу ҳудудда асосан 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар истиқомат қилади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири Ташқи ишлар вазирлигининг ахборотига таяниб.


Вазирлик ахборотида Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги элчихонаси ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан фуқароларимизни табиий офат ҳудудларидан хавфсиз жойларга кўчириш ва мамлакатимизга олиб келишга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланган.

Жумладан, 3-6 февраль кунлари Қаҳраманмараш шаҳрида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида эркин кураш бўйича халқаро мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси Туркия томони билан ҳамкорликда Анқарадаги таълим марказига вақтинчалик жойлаштирилди ва уларнинг Ўзбекистонга қайтариш масалалари ишлаб чиқилмоқда.

“2023 йил 7 февраль (Тошкент вақти билан) соат 10.00 ҳолатига кўра, зилзила оқибатида Малатья провинциясида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганини афсус ва чуқур қайғу билан қайд этамиз, - дейилади ахборотда. - Ташқи ишлар вазирлиги марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ўз ҳамдардлигини билдиради. Бундан ташқари, тўрт нафар ҳамюртимиз бедарак йўқолган. Уларни топиш бўйича тезкор қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда”.

Ҳозирда зилзила оқибатида зарар кўрган фуқароларимизга тегишли ёрдам кўрсатиш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги элчихонаси қошида 24 соат фаолият юритадиган штаб ташкил этилган бўлиб, унга қуйидаги рақам орқали мурожаат қилиш мумкин +90-538-035-85-34.

 «Анадолу» агентлиги олган сурат

Мавзуга оид

ТИВ Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макейнинг бевақт в...

БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясида Ўзбеки...

19-24 сентябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегаци...

ТИВда Ўзбекистон-Буюк Британия муносабат...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги Муваққат ишлар вакил...

Сўнгги янгиликлар