Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Март/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишланган онлайн-семинар ташкил қилди


ВЕНА, 4 март. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси томонидан Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган онлайн-семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Анжуманда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти Илёс Исмоилов, Венгрия «Elte» университети шарқшунослик факультети профессори Андраш Сентнар ва бир гуруҳ талаба ёшлар иштирок этди.

Илёс Исмоилов анжуман иштирокчиларига буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳаёти, ижоди, давлат арбоби сифатидаги фаолияти ва бунёдкорлик соҳасида қилган ишлари ҳақида маълумот бериб, Навоийнинг шеър ва ғазалларидан намуналар ўқиб берди.

Андраш Сентнар Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижоди жаҳон адабиётида салмоқли ўринга эга эканини такидлади. У Навоийнинг лирик, эпик ва фалсафий асарлари адабиёт тарихида чуқур из қолдиргани, «Хамса» достони эса Навоий ижодининг дурдонаси саналишини билдирди. Жаҳон адабиётининг дурдоналаридан бирига айланган мазкур асар Венгрия илм аҳли томонидан севиб ўрганилмоқда.

Тадбирда «Elte» университети Шарқшунослик факультети талабалари Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорликда ташкил этилган ўзбек тили курси фаолиятига ижобий баҳо берди. Мазкур курсга ўзбекистонлик профессор-ўқитувчиларни жалб этиш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси Киев мэри билан икки т...

Тошкент ва Киев ўртасидаги биродарлик алоқалари йўналишидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш...

Хитойда Алишер Навоий таваллуд куни олди...

Буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги олдидан мамлакатим...

Озарбайжонда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳ...

Мамлакатимиз элчихонасида Озарбайжон Миллий Фанлар академияси (ОМФА) вице-президенти, Низ...

Сўнгги янгиликлар