Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


03/Июнь/2021   Маданият

Ўзбекистоннинг бой маънавий-маданий мероси Малайзия матбуоти нигоҳида


КУАЛА-ЛУМПУР, 3 июнь. /«Дунё» АА/. Малайзиянинг «Astro Awani» электрон нашри саҳифасида Ўзбекистон билан ташкил этилган қўшма маданий лойиҳа – «Bukhari: Islamic Art Exhibition» ислом санъати виртуал кўргазмасига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Таъкидлаш жоиз, “Astro Awani” янгиликлар канали 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, халқаро тадбирлар, жумладан, Малайзия ва хорижий мамлакатларнинг сиёсий, маданий ва ижтимоий ҳаётини ёритувчи нуфузли ахборот манбаи ҳисобланади. 9 миллиондан ортиқ адиторияга эга. «Reuters Institute Digital News Report» маълумотига кўра, «Astro Awani» Малайзиянинг “энг ишончли” ахборот манбаларидан бири сифатида эътироф этилган.

Виртуал кўргазма мамлакатимизнинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази (Ўзбекистон), Малайзия миллий университетининг Ислом цивилизацияси институти, «Dacore IT» компанияси ва Лестер университети (Буюк Британия) томонидан ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон, Малайзия, Австралия, Германия, Индонезия, Таиланд, Туркия ва Буюк Британиядан 120 нафардан зиёд иштирокчи қатнашди.

Тадбир Facebook ижтимоий тармоғида 800 минг нафарга яқин томошабинга эга бўлган ҳамкор ташкилотларнинг аккаунтлари орқали ҳам реал вақт режимида намойиш этилди.

Ислом санъати кўргазмасида Имом Бухорийнинг бой илмий-манавий меросига ҳурмат билдириш учун бадиий ижоднинг турли шаклларидан фойдаланилди. Кўргазмани ташкил этишдан кўзланган мақсад Имом Бухорий олиб борган изланишларнинг натижаси ўлароқ исломнинг тинчлик ва донолик дини сифатида умуминсоний қадриятларга асосланган ғояларини жаҳон жамоатчилигига етказишдан иборат бўлди. Виртуал кўргазмада Имом Бухорий тўпламида тақдим етилган ҳадислардан илҳомланиб битилган замонавий санъат вакилларининг турли асарлари ўрин олган.

Яқин келажакда Малайзия миллий университети Ислом цивилизацияси институти ва Ўзбекистон илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида янада кўпроқ қўшма лойиҳалар амалга оширилиши кутилмоқда, деб ёзади «Astro Awani» нашри.

Мавзуга оид

Ўзбекистон тарихи давлат музейи бўйлаб о...

Ўзбекистон тарихи давлат музейи 1876 йилда ташкил этилган бўлиб, Марказий Осиёдаги энг йир...

Ҳамид Олимжон ва шоира Зулфияхоним ҳаёти...

Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “New sight media” ижодий студияси томонидан...

Латвия ва Литвада Наврўз байрами кенг ни...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий...

Сўнгги янгиликлар