Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


24/Сентябрь/2020   Долзарб

Ўзбекистоннинг Бурса шаҳридаги фахрий консули: “Ўзбекистон Президенти нутқи тарихий аҳамиятга эга”


АНҚАРА, 24 сентябрь. /“Дунё” АА/. Шу кунларда халқаро ҳаётнинг муҳим воқеликларидан бири – БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси юқори савияда бўлиб ўтмоқда. Унда турли давлат раҳбарлари мавжуд халқаро алоқалар, инсониятни ташвишга солувчи муаммолар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда. Хусусан, куни кеча давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида қатор халқаро аҳамиятга молик ташаббусларни таклиф этди. Дунё сиёсати, иқтисодиёти соҳасида етакчи ахборот-таҳлил марказлари ва етакчи экспертлари тарихий аҳамиятга эга тадбир доирасидаги Президентимиз чиқишига юқори баҳо бермоқда.

Жумладан, Туркия ишбилармонларининг рақамли нашри бўлган «Аслан Эге» расмий сайтида Ўзбекистоннинг Бурса шаҳридаги фахрий консули, «Baktat Zeytin San. Tic. A.Ş.» корхонаси бошқарув кенгаши раиси Али Бакланнинг “Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТдаги нутқи: тарихий хитоб” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Мақолада жумладан шундай дейилади:

“Ўзбекистоннинг Туркия билан муносабатлари сезиларли даражада мустаҳкамланиб бормоқда. Давлат раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқи алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Ушбу нутқ ҳақиқатан ҳам тарихий бир хитоб бўлди. БМТ минбаридан илк бор ўзбек тили янгради.

Муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёев муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди. Пандемия шароитидаги халқаро ҳамкорлик, ёшлар масалалари, Афғонистон муаммоси, камбағалликка қарши кураш, экология, халқаро транспорт, терроризмга қарши кураш, парламентлар фаолиятини кучайтириш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва маданий мавзуларга тўхталиб ўтилди. Масалан, Шавкат Мирзиёев Афғонистонда янги бир ҳамкорлик форматини – БМТ қошидаги доимий фаолият кўрсатувчи қўмита тузишни таклиф этди.

Унинг яна бир ташаббуси халқаро даражада Экологик тизимлар қайта тикланиши ва муҳофазаси кунини тайинлаш билан боғлиқ. Албатта, Орол денгизи фожиасини бошидан кечирган мамлакат сифатида Ўзбекистоннинг бундай таклифи ўринли. Ўзбекистон Президенти ўз нутқида “Оролбўйи ҳудудини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси” деб эълон қилишни таклиф этди.

Шунингдек, Тошкентда Терроризмга қарши глобал кураш стратегиясининг амалга оширилишига доир Марказий Осиё давлатлари қўшма ҳаракатлар режасининг
10 йиллиги муносабати билан халқаро конференция ўтказиш таклиф қилинди. Президент БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг 2021 йилда Озиқ-овқат тизимлари бўйича саммит ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон раҳбари 2021 йилда Хива шаҳрида “Марказий Осиё – жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” халқаро форумини ўтказиш таклифини билдирди. Қайд этиш жоиз, Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайлангач, Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланди, ишонч даражаси ортди. Ушбу форум ҳам минтақа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни маданий қўллаб-қувватлашга имкон беради.

Бир сўз билан айтганда, Президент Шавкат Мирзиёев нутқи тинчлик, адолат ва бунёдкорлик ғоялари билан йўғрилган. Замонамиз муаммолари ечимига қаратилган конструктив, аниқ ва долзарб таклифлар илгари сурилган.

Мавзуга оид

Карантин туфайли ўқувчилар учун масофави...

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан карантин туфайли эълон қилинган таътил моба...

Ўзбекистоннинг мамлакатда демократик ўзг...

ЮНEСКО бош директорининг ўринбосари Эдуард Фирмин Матоко Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирз...

Хитой элчиси: Хитой ва Ўзбекистон раҳбар...

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари ўртасидаги телефон...

Сўнгги янгиликлар