Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

14/Май/2021   Ватандошларимиз

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси ушбу мамлакатда таҳсил олаётган мамлакатимиз ёшлари билан онлайн-мулоқот ўтказди

ТЕҲРОН, 14 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Теҳрондаги элчихонаси томонидан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳакамлаш йили” давлат дастури ижроси доирасида ва Рамазон ҳайити муносабати Эронда таҳсил олаётган ўзбек талабалари билан видеомулоқот ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Онлайн-тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида сўнгги йилларда мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида батафсил сўзлаб берилди. Хусусан, давлатимизнинг диний-маърифий соҳадаги эркинлик ва шаффофлик, бағрикенглик тамойилларига асосланган сиёсатига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистонлик ёшларга мамлакатимизда Учинчи Ренессансга асос солиш бўйича қилинаётган саъй-ҳаракатлар, ёшларнинг замонавий билим олиш, илм-фан ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, жамиятга фойда келтиришга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш борасидаги тизимли ишлар ҳақида маълумот тақдим қилинди.

Иштирокчиларга халқимизнинг бой тарихий, илмий, маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш, жаҳон аҳлини улар билан кенг миқёсда таништириш, энг муҳими, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида Тошкент шаҳрида Ислом цивилизацияси маркази барпо этилаётгани, Самарқанд шаҳрида Имом Мотурудий маркази фаолияти тўғрисида маълумот берилиб, ушбу марказларда форс ва араб тилларини мукаммал ўзлаштирган ёш мутахассисларга эҳтиёж юқорилиги маълум қилинди.

Ўзбекистонлик талабалар давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлардан чексиз мамнун экани, мамлакатимиздаги янгиланиш жараёнида фаол иштирок этишини таъкидлади.

Тадбирда элчихона консуллик бўлими томонидан тақдим этилаётган хизматлар кўлами кенгайгани, хусусан, хорижга чиқиш учун биометрик паспорт расмийлаштириб бериш имконияти мавжудлиги ва бошқа турдаги консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳақида маълумот берилди.

Видеомулоқотда Ўзбекистонлик ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди. 

Мавзуга оид

Қозоғистонда вақтинча ишлаётган ватандош...

Олма-ота шаҳридаги «Pole.kz» спорт мажмуасида Қозоғистонда вақтинча ишлаётган ватандошлар ...

Эронда таҳсил олаётган ўзбекистонлик тал...

Мамлакатимизнинг Эрондаги элчихонаси ходимлари Қум шаҳрида жойлашган “Жамотаул мустафо” ха...

Қозоғистонлик ватандошимиз Ўзбекистоннин...

Бугун мамлакатимизнинг Олма-ота шаҳридаги бош консули Аброр Фатхуллаевга қозоғистонлик ва...

Сўнгги янгиликлар