Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Октабрь/2021   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистоннинг Хиросима префектураси ва шаҳри билан ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

TOКИО, 3 октябрь.  /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Хиросима префектураси губернатори Хидехико Юзаки ва Хиросима шаҳри мэри Кадзуми Мацуи билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.


Хидехико Юзаки билан мулоқотда савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. У Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш борасида улкан салоҳият мавжуд эканини таъкидлади ҳамда префектура компанияларида, айниқса, ИТ соҳасида ишлаш учун ўзбекистонлик мутахассислар оқимини кўпайтириш таклифини қўллаб-қувватлади.

Хиросима университети ва Ўзбекистон университетлари ўртасидаги ҳамкорликнинг тараққиёти ва истиқболлари, республиканинг тиббиёт соҳасидаги таълим муассасалари билан ўзаро алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, олий ўқув юртлари ўртасида талабалар алмашинуви хусусида ҳам фикр алмашилди.

Ўзбекистон университетлари билан ҳамкорлик доирасида Хиросима университети ва «Balcom Group» компанияси билан биргаликда Тошкентдаги Турин политехника университети қошидаги ўқув марказини ташкил этиш таклиф этилди.

Бундан ташқари, Хидехико Юзаки Наманган вилояти ва Хиросима префектураси ўртасида иқтисодий, маданий-гуманитар соҳада икки томонлама тадбирлар ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлади.

Хиросима шаҳри мэри Кадзуми Мацуи билан бўлиб ўтган музокараларда Наманган ва Хиросима шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мэр дунёнинг 8 мингдан ортиқ шаҳарларини бирлаштирувчи «Mayors for Peace»,  ташкилотига аъзо бўлиш доирасида шаҳарлар ўртасида алоқалар ўрнатиш истагини билдирди.

Кадзуми Мацуи Хиросимада «Янги Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳияти» мавзусида бизнес-форум ташкил этгани учун Ўзбекистон эчихонасига ўз миннатдорлигини билдирди. У, шунингдек, Хиросима бизнес ҳамжамияти вакиллари ушбу тадбирда катта қизиқиш билан иштирок этганини қайд этди. Бизнес-форум Хиросиманинг етакчи компанияларини жалб этиш, Ўзбекистоннинг сармоявий салоҳиятини кенг ёритиш, шунингдек, Япония компанияларининг Ўзбекистонда бизнес алоқаларни йўлга қўйишга қизиқишини оширишгахизмат қилди.

Мавзуга оид

Япониянинг ипакчилик корхонаси ўзбек шер...

Япония билан савдо-иқтисодий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекисто...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сеу...

Сеул шаҳрида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Са...

Қорақалпоғистон делегацияси ШҲТ мамлакат...

ШҲТ мамлакатлари минтақалари раҳбарларининг Челябинскдаги (Россия) иккинчи форумида Қорақа...

Сўнгги янгиликлар