Uz / Ўз Ru En

Toshkent

16/Октабрь/2020   Долзарб

Ўзбекистоннинг ИҲКга сайлангани халқаро ҳамжамиятнинг мамлакатдаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашидан далолат бермоқда


ТОШКEНТ, 16 октябрь. / «Дунё» АА /. Қувайтнинг инглиз тилидаги етакчи янгиликлар портали - «The Times» саҳифаларида Ўзбекистоннинг 2021-2023 йилларда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (ИҲК)га сайлангани тўғрисида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақолада Ўзбекистон кирган Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлар гуруҳида кузатилган жиддий рақобат ҳақида сўз боради. «Сайловнинг сўнгги кунигача, ИҲКдаги 4 та бўш ўрин учун Ўзбекистон, Хитой, Непал, Покистон ва Саудия Арабистони даъвогарлик қилди», - деб ёзади нашр.

Муаллифнинг таъкидлашича, ушбу нуфузли ташкилотга Ўзбекистоннинг сайланиши мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги изчил ўзгаришлар халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланаётганидан далолат беради.

«Инсон ҳуқуқларини тарғиб қилиш, уларга риоя қилиш ва ҳимоя қилиш масалалари Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда. Бугунги кунда мамлакатда демократия ва инсон ҳуқуқларининг замонавий мезонларига жавоб берадиган барқарор сиёсий тизим шаклланди. Миллий қонунчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиётида инсон ҳуқуқлари стандартларининг тизимли ва изчил татбиқ этилишини таъминлаш учун ноёб модель ишлаб чиқилган», - дейилади мақолада.

Мақола хулосасида Ўзбекистон ИҲКда самарали фаолият юритиб, халқаро тузилма ривожига муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирилган.

Мавзуга оид

Покистон ОАВ: Оролбўйи БМТ Бош Ассамблея...

Покистоннинг «Pakistan Economic Net», «Islamabad Post», «Centreline», «Diplomatic News Age...

Ўзбекистонда халқаро кўргазма ва ярмарка...

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирл...

Афғонистон Оқсоқоллар кенгаши — Лойи Жир...

Афғонистон Оқсоқоллар кенгаши — Лойи Жирға ўз ишини бошлади...

Сўнгги янгиликлар