Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Июнь/2021   Илм-фан

Ўзбекистоннинг инновацион салоҳияти Исроилда тақдим этилди


ТЕЛЬ-АВИВ, 13 июнь. /«Дунё» АА/.  Мамлакатимизнинг Исроилдаги элчихонаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон инновацион салоҳиятининг онлайн-тақдимотини ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон томондан Инновацион ривожланиш ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Фанлар академияси, Яшнобод инновацион  технопарки, ёшлар ташкилотлари вакиллари, Исроил томондан Фан ва технология вазирлиги, Фанлар академияси, Илғор технологиялар саноати уюшмаси, Холон технология институти ва қатор ихтисослашган компанияларнинг вакиллари иштирок этди.

Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова республикада илмий-тадқиқот ва инновацияларни инфратузилмани ривожлантириш, инновацион ғоя ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида маълумот берди.

Стартап-экотизимни яратишда, биринчи навбатда, ёш авлодни жалб этган ҳолда мақсадли қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Исроил томони, шунингдек, илмий-тажриба ихтисослашган лабораториялар, юқори технологияли марказлар, технология парклари ва бошқа тузилмаларни хорижий сармоядорлар иштирокида ишга тушириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан таништирилди.

Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Бахтиёр Ибрагимов Фанлар академияси институтларининг инновацион фаолияти, жумладан, қишлоқ хўжалиги ва фармацевтика соҳаларидаги ишланмалари ҳақида атрофлича тўхталди.

Исроилнинг Илғор технологиялар саноати уюшмаси президенти Карин Майер Ўзбекистоннинг ҳамкор ташкилотлари билан икки томонлама алоқаларни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини билдирди. У Исроилнинг “стартап-миллат” сифатидаги энг яхши амалиётларини шарҳлар экан, экотизимларнинг самарали ишлаши учун уч томонлама -  «давлат сектори - хусусий компаниялар - академик ташкилотлар»нинг ўзаро таъсир механизмини таъкидлади.

Университетлараро ҳамкорлик доирасида ёш авлод орқали билим беришни йўлга қўйиш, жумладан, докторлик диссертациялари ва докторлик илмий-тадқиқотларини тайёрлаш бўйича ўқув дастурлари муҳимлиги қайд этилди.

Тадбир натижасида томонларни қизиқтирган соҳаларда икки томонлама мулоқотни давом эттириш бўйича келишувларга эришилди.

Мавзуга оид

Самарқанд давлат чет тиллар институти би...

Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори Илҳом Тўхтасинов ва Ла Манча Кастилия универ...

Инглиз тили бўйича халқаро стандартларга...

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томони...

Ўзбекистонда 2019-2020 ўқув йили расман ...

Ўзбекистонда 2019-2020 ўқув йили расман якунланди. Ушбу ўқув йилида мамлакатимизда 9 минг ...

Сўнгги янгиликлар