Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Июнь/2022   Жамият

Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами Афғонистон халқига етказилди

ТОШКЕНТ, 3 июнь. /«Дунё» АА/. Кеча Балх вилоятининг Қалдар туманида Ўзбекистон томонидан бундан аввалроқ етказилган инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, тадбир иштирокчилари Ўзбекистон раҳбариятига чуқур миннатдорлик билдириб, инсонпарварлик ёрдами ўз вақтида кўрсатилаётганини алоҳида таъкидлади.

Туман раҳбари М.Вали Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами Афғонистоннинг шимолий ҳудудлари, хусусан, Балх вилояти аҳолиси фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётганини қайд этди.

Ун, ўсимлик ёғи, буғдой, гуруч, макарон, консерва, кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлардан иборат озиқ-овқат тўпламлари, кийим-кечак бир ой аввал кучли сув тошқини ва сел содир бўлган Қундуз, Саманган, Таҳор ва Жузжон вилоятларига ҳам юборилади.

Мавзуга оид

Навоий вилояти ва Финляндиянинг Лаппеенр...

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов ва Фи...

Австриядан муносабат: Давлатимиз байроғи...

Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Австрия давлат ...

Кредит рейтинги IFADга сайёрадаги очликк...

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD) Бирлашган Миллатлар Ташкилотинин...

Сўнгги янгиликлар