31/Май/2023 Иқтисодий дипломатия
МИНСК, 31 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси жорий йилнинг 26 май куни Гомель шаҳрида “Весна в Гомеле” XXIV халқаро кўргазмасида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Форум иштирокчиларига мамлакатимизнинг инвестиция ва экспорт салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди. Хусусан бугунги кунда инвесторлар ва экспортчиларга яратилган шароит ва имкониятлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Кўргазма доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотлари, қуруқ ва ҳўл мевалар экспорти ҳажмларини ошириш мақсадида миллий маҳсулотларимиз ва уларнинг ишлаб чиқарувчилари тўғрисидаги ахборот ҳам етказилди.