Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Сентябрь/2021   Медиа

Ўзбекистоннинг ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари Бельгия ОАВ диққат марказида


БРЮССЕЛЬ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. Европанинг етакчи онлайн нашрларидан бири - «EU Reporter» сайтида «Ўзбекистоннинг ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини тарғиб қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақолада жорий йил Ўзбекистонда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилингани ҳамда ушбу Давлат дастури доирасида мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани қайд этилган. Нашр ўта кам учрайдиган «Такаясу синдроми» касаллигига чалинган Ўзбекистон фуқароси Мафтуна Ўсаровага Мудофаа вазирлиги томонидан кўрсатилган ёрдамни бунга мисол сифатида қайд этади.

“2018 йилдан бошлаб Мафтуна Ўзбекистондаги қатор шифохоналарда, жумладан, Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник шифохонасида бир нечта маротаба даволаниш курсларини ўтади ва унинг аҳволи анча яхшиланди, - деб ёзади нашр. - Бироқ даволаш жараёнини узлуксиз давом эттириш ва эришилган натижани мустаҳкамлаш учун у дунёнинг бир неча мамлакатларидагина мавжуд бўлган энг замонавий технологиялар ёрдамида даволанишга муҳтож эди. Вазирлик кўмагида Мафтуна Германиянинг «Асклепиос Клиник Альтона» клиникасида даволаниши ташкил этилди.

Ушбу клиника Европадаги энг йирик тиббий марказ бўлиб, тиббий ихтисослашувнинг барча соҳаларини қамраб олган бўлиб, унинг ихтиёрида 100 дан ортиқ тиббиёт муассасаси мавжуд”.

Мақолада таъкидланганидек, Мафтуна Ўсарова кўрсатилган инсонпарварлик кўмаги туфайли август ойида икки ҳафталик даволаниш курсини ўтаб, соғлиғини сезиларли даражада яхшилашга муваффақ бўлди.

«Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошлаган кенг кўламли ислоҳотлар уларнинг самарадорлигини тасдиқлайди, натижада бугунги кунда минглаб одамлар юқори сифатли тиббий хизматдан фойдаланмоқда», - деб ёзади  «EU Reporter».

Мавзуга оид

АҚШ глобал оммавий ахборот воситалари аг...

Ўзбекистон коррупцияга карши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов кеча АҚШ глобал ом...

Эрондан муносабат: Ўзбекистоннинг Ёшлар ...

Эроннинг «Fars News», «Khabar Farsi», «Ghatreh News», «ITNA News», «Khabir News» ахборот ...

Польшада янги Ўзбекистонга бағишланган м...

Варшавада Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Янги Ўзбекистон: би...

Сўнгги янгиликлар