Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

09/Декабрь/2021   Медиа

Ўзбекистоннинг иқлим сиёсати Европа матбуоти нигоҳида


БРЮССЕЛЬ, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. Европанинг етакчи интернет-нашри «EU Reporter» саҳифасида «Ўзбекистоннинг иқлим сиёсати: иқтисодиётнинг энг заиф тармоқларида чора-тадбирларни амалга ошириш ва мослаштириш» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. 

Нашрнинг ёзишича, глобал иқлим ўзгариши замонамизнинг энг жиддий муаммоларидан бири бўлиб, дунёнинг барча мамлакатларига салбий таъсир кўрсатади ва барқарор тараққиётга ғов бўлади. Иқлимнинг глобал исиб кетиши дунё бўйлаб қурғоқчилик, тўфонлар, жазирама иссиқлик, ёнғинлар, жала ва сув тошқинлари каби экстремал табиий ҳодисаларни келтириб чиқармоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда иқлим ўзгаришининг олдини олиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Хусусан, 2019 йилда “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида"ги қонун, “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи   технологияларни   жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг 2019-2030 йиллар даврида “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.

«Шу билан бирга, сув ресурсларининг камайиб кетишига қарши кураш чоралари кучайтирилмоқда. Орол денгизининг қуриши оқибатларини юмшатиш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Оролбўйида чўлланиш ва ерлар деградацияси 2 миллион гектардан ортиқ майдонда содир бўлмоқда”, - дейилади мақолада.

Нашрнинг хабар беришича, Ўзбекистон Оролбўйи минтақасидаги экологик инқирознинг оқибатларини юмшатиш бўйича фаол саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан 2018 йилда БМТ шафелигида ташкил этилган Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст жамғармаси Оролбўйи минтақасида яшовчи жамоаларнинг экологик ва ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини қондириш мақсадида миллий ва халқаро даражадаги ҳамкорлик, шунингдек глобал барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини жадаллаштириш учун ягона платформа вазифасини ўтайди.

“Умуман олганда, халқаро иқлим кун тартибида бўлган Ўзбекистоннинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги узоқ муддатли сиёсати Марказий Осиё минтақасидаги экологик вазиятни янада яхшилашга қаратилган”, - дея хулоса қилади «EU Reporter» интернет нашри.

Мавзуга оид

2021 йил январда Тошкентда ўтказиладиган...

Ўмон Султонлигининг етакчи оммавий ахборот воситалари мамлакат жамоатчилигини Ўзбекистонни...

II Ўзбекистон-Россия медиа-форуми видеок...

Бугун оммавий ахборот воситалари соҳасидаги II Ўзбекистон-Россия медиа-форуми видеоконфере...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг...

Cайтнинг дизайни бутунлай ўзгарган, контент жиҳатидан ҳам бойиган ва қўшимча қулайликлар я...

Сўнгги янгиликлар