Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

10/Сентябрь/2022   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сармоявий имкониятлари Сингапурда тақдим этилди

СИНГАПУР, 10 сентябрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон элчихонасида Сингапурнинг йирик “Food Empire” компанияси кўмагида “Ўзбекистоннинг замонавий иқтисодий ва сармоявий салоҳияти – Сингапур компаниялари учун янги бизнес имкониятлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Унда “Food Empire”, “Tech Storm”, “Wine Tatler”, “Universal Integrated Corporation Consumer Products”, “Zero1”, “Oceanus Group”, “SCash”, “Power Hero”, “Farquhar VC” каби йигирмадан ортиқ компаниялар раҳбарлари, шунингдек, “Enterprise Singapore” давлат корпорацияси департаменти директорининг ўринбосари Икаи Яо иштирок этди.

Давра суҳбати иштирокчиларига Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сармоявий имкониятлари, мамлакатимизда яратилган қулай сармоявий муҳит, махсус иқтисодий зоналар, иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидаги 620 та йирик компанияларни хусусийлаштириш жараёни, ахборот технологиялари, таълим, соғлиқни сақлаш, телекоммуникация ва қишлоқ хўжалиги ва республика иқтисодиётининг бошқа тармоқларида Сингапур компаниялари учун мавжуд янги бизнес имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Давра суҳбати доирасида Ўзбекистон ахборот технологиялари, телекоммуникация соҳаси, электрон ҳукумат тизимини ривожлантиришга оид мультимедиа тақдимотлари ва видеофильм тақдим этилди, шунингдек, иштирокчиларнинг саволларига жавоб берилди.

“Food Empire” компанияси раиси Тан Чео, ўз компаниясининг Ўзбекистон билан самарали иқтисодий ҳамкорлигини алоҳида қайд этиб, республикада Сингапур компаниялари учун савдо-иқтисодий сармоявий ҳамкорлик учун улкан ва ҳали фойдаланилмаган янги истиқболлар мавжудлигини таъкидлади. Шу муносабат билан у сингапурлик тадбиркорларни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар билан шахсан танишиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришга чақирди. Унинг айтишича, ушбу ислоҳотлар ички бизнесни ривожлантириш ва республиканинг ташқи дунё билан ҳамкорлиги учун кенг истиқболларни очиб берди.

“Zero1” компанияси раиси ва таъсисчиси Стюарт Таннинг таъкидлашича, Сингапурдаги рақамли мобиль алоқа оператори бўлмиш унинг компанияси виртуал рақамли мобиль алоқа оператори сифатида Ўзбекистон билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор.

“Tech Storm” компанияси асосчиси Дебби Ли Сингапур, Малайзия, Индонезия, Таиланд, Филиппин, Хитой ва минтақанинг бошқа мамлакатларида жойлашган компаниянинг 122 миллион минтақавий аудитория тармоғи орасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик маҳсулотини тарғиб қилиш бўйича Туризм ва маданий мерос вазирлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини кўриб чиқишни таклиф қилди.

“Universal Integrated Corporation Consumer Products” компаниясининг бошқарувчи директори  Ко Хиап иқтисодиётнинг турли тармоқларида, шу жумладан қишлоқ хўжалиги соҳасида (чорвачилик, гўштни қайта ишлаш ва экспорт қилиш) ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари билан яқиндан танишиш учун ўз компанияси ходимларини Ўзбекистонга юборишга қизиқиш билдирди.

«Enterprise Singapore» давлат корпорацияси департаменти директорининг ўринбосари Яо Икай Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти ва сармоявий имкониятлари жадал суръатларда ўсиб бораётгани ва бу омил Сингапур бизнеси учун янги истиқболларни очаётганини тасдиқлаб, давра суҳбати иштирокчиларига «Enterprise Singapore» Сингапурнинг бошқа бир давлат ташкилоти – «Singapore Business Federation» билан биргаликда элчихона кўмагида жорий йил ноябрь ойида Сингапур ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш устида иш олиб бораётганини маълум қилди. Шу муносабат билан у тадбир иштирокчиларини ушбу миссияда фаол қатнашишга чақирди.

Давра суҳбати якунида Сингапур компаниялари раҳбарларининг талаб ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда, мамлакатимизнинг тегишли вазирлик, идора ва компаниялари билан онлайн музокаралар ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон саноат ташкилотлари ва компаниялари фаолиятини ўрганиш ва улар билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида ўзаро келишилган муддатда Сингапур компанияларининг Ўзбекистонга ташрифларини уюштириш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

ИТСВда Ўзбекистон ва Исроил ўртасида ҳам...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

Ўзбекистон ва Бангладеш биргаликда Саноа...

Дакка шаҳрида кеча Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Бангладеш ҳукуматлараро ком...

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга сол...

Ўзбекистон алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш аген...

Сўнгги янгиликлар