Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Сентябрь/2021   Медиа

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеалар Ўмон матбуоти нигоҳида


МАСКАТ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўмон Султонлигининг «Asdaa Oman» газетасида Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеалар ва тадбирларга бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўмон нашри Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабарига таяниб, Президент Шавкат Мирзиёев 16-17 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитида қатнашишини маълум қилган.

«Asdaa Oman» хабарида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитидан сўнг ушбу ташкилотга раислик Ўзбекистонга ўтиши ҳақида сўз юритилган.

Шунингдек, эртанги анжуман доирасида Афғонистондаги вазият бўйича “Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти – Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти” форматидаги учрашув ҳам ўтказилиши айтилган.

Бундан ташқари, мақолада ўтган ҳафта Ўзбекистон Президенти мамлакатда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишгани ҳақида ёзилган.

Хусусан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 сентабрь куни Ўзбекистонда хирургия хизматини трансформация қилишга оид тақдимот билан танишгани, мамлакатда ҳар йили 750 мингта жарроҳлик амалиёти ўтказилиши, республика марказларида жаҳон тиббиётининг ютуқларини ўрганишга асосланган барча зарур шароитлар яратилгани таъкидланган.

Бундан ташқари, ушбу мақолада Ўзбекистон-Туркия ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва сармоявий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ошириш бўйича музокаралар ўтказилгани ҳақида сўз юритилиб, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Туркия Адолат ва тараққиёт партияси раисининг ўринбосари – Истанбул парламенти депутати Нуъмон Куртулмуш бошчилигида Туркия парламентининг бир гуруҳ депутатлари билан учрашув ўтказгани маълум қилинган.

«Asdaa Oman» нашри газетхонлар эътиборини республикамиз маданий ҳаётида содир бўлаётган муҳим воқеаларга қаратиб, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича ўтказилаётган Маданий мерос ҳафталиги ҳақида ҳикоя қилган. Хусусан, “Ўзбекистон маданий мероси – Янги Ренессанс пойдевори” мавзусида ўтаётган V Халқаро конгресс доирасида “Ўзбекистон маданий мероси – дунё тўпламларида” туркумидаги китоб-альбомларнинг янги жилди тақдимоти ўтказилгани айтилган.

Маданий мерос ҳафталиги доирасида Хива шаҳрида "Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида" халқаро маданият форуми, ЮНEСКО шафелигида “Археология ва туризм: салоҳиятни аниқлаш ва меросни бошқариш” халқаро анжумани, Ўзбекистон фуқаролари ва хорижлик меҳмонларни мамлакатимиз санъатининг ноёб дурдоналари билан таништириш мақсадида ўндан ортиқ кўргазмалар ўтказиш режалаштирилгани ва ушбу ҳафталик 21 сентябргача давом этиши таъкидланган.

Бундан ташқари, ҳафталик доирасида Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича Бутунжаҳон ассоциациясининг бешинчи халқаро конференцияси ўтказилиши, унда АҚШ, Германия, Италия, Венгрия, Франция, Буюк Британия, Туркия, Япония, Aлбания, Aвстрия, Aфғонистон, Қозоғистон, Греция, Исроил, Ҳиндистон, Иордания, Эрон, Хитой, Ливан, Мўғулистон, БАА, Нидерландия, Украина ва Польша каби 40 га яқин мамлакатдан 300 дан ортиқ олим, эксперт ва мутахассис иштирок этиши айтилган.

Мавзуга оид

«The Korea Post»: Тошкент БМТга аъзо ҳар...

Жанубий Кореяда чоп этиладиган нуфузли журналлардан бири - «The Korea Post» интернет-саҳи...

Лойиҳанинг энг яхши битирувчиларига IT P...

Шанба куни IT Park резидентлари учун мутахассислар тайёрлаш ва жорий йилда мингга яқин х...

Миср оммавий ахборот воситаларида Ўзбеки...

Мисрнинг етакчи газетларидан бири - «Ал-Хабар ал-ёум»да Ўзбекистон Президенти томонидан ...

Сўнгги янгиликлар