Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Март/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси Ҳазорасп туманида «Темир дафтар»га киритилган аёлларга тикув машиналари тақдим этди


РИГА, 4 март. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси ташаббуси билан Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ёрдамга муҳтож аёлларга 10 та тикув машинасини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Рига шаҳридаги элчихонаси туманнинг «Темир дафтар»га киритилган, «Мустақиллик» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларга тикув машиналарининг биринчи жўнатмасини етказиб берди. Мазкур тикув машиналари Латвия бозорига ўзбек маҳсулотларини экспортчиларидан бири - «Barakat Alfa» компанияси томонидан тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил декабрь ойида Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг Ҳазорасп туманига ташрифи чоғида камбағалликни камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш, туман аҳолиси турмуш шароитини яхшилашга ҳисса қўшиш мақсадида маҳаллалар доирасидаги амалий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган эди.

Элчихона ушбу маҳалланинг кўмакка муҳтож оилаларига ҳаммаси бўлиб 20 та тикув машинасини етказиб беришни режалаштирмоқда.

Мавзуга оид

Озарбайжон тиллар университети Ўзбекисто...

Кеча мамлакатимиз элчиси Баҳром Ашрафхонов Озарбайжон тиллар университети ректори Камол Аб...

Ўзбекистон ва Қозоғистон мусулмонлари ид...

Кеча Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Қозоғистон мусулмонлари идорасининг Ҳаж ва умра ишл...

Озарбайжон Милли Межлиси депутати билан ...

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси Баҳром Ашрафхонов Озарбайжон Республикаси Милли Межл...

Сўнгги янгиликлар