Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


24/Февраль/2021   Долзарб

Ўзбекистоннинг мамлакатда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш бўйича устувор йўналишлари ЮНEСКО томонидан қўллаб-қувватланмоқда


ПАРИЖ, 24 февраль. /«Дунё» АА/. ЮНEСКО бош директорининг ўринбосари Эдуард Фирмин Матоко Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (ИҲК)нинг 46-сессиясида илгари сурилган ташаббусларга ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши сессиясидаги нутқини катта эътибор билан кузатдик, - деди Э.Матоко. – Давлат раҳбари Ўзбекистоннинг Кенгаш аъзоси этиб сайлангани муносабати билан мамлакатда демократик янгиланишларни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳақида сўз юритди. Ушбу ўзгаришларнинг аксарияти ЮНEСКО мандати ва ташкилотнинг асосий фаолият йўналишларига мос келади.

Президент Шавкат Мирзиёев 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадлари Ўзбекистонда БМТнинг “ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик” тамойили асосида амалга оширилишига содиқлигини тасдиқлаганидан миннатдормиз.

Шу муносабат билан, ЮНEСКО гендер тенглигини таъминлаш мақсадида ўзбек жамиятининг барча жабҳаларида аёлларнинг ролини ошириш мақсадларини, шунингдек, Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпини ташкил этувчи ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мажбуриятини олқишлайди.

ЮНEСКО, БМТнинг ёшларга қаратилган аниқ ваколатга эга бўлган ихтисослашган ташкилоти сифатида, Ўзбекистон Президентининг БМТ шафелигида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференциясини ўтказиш тўғрисидаги таклифини катта қизиқиш билан қабул қилди.

ЮНEСКО Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва журналистларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий, маъмурий ва техник жиҳатдан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича билдирилган қатъиятни юқори баҳолайди.

ЮНEСКО бош қароргоҳи ва ташкилотнинг Тошкентдаги ваколатхонаси орқали нафақат ушбу соҳада, балки ўз ваколатига кирадиган барча йўналишларда ҳам Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдиради. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил октябрь ойида ЮНEСКО бош қароргоҳига ташрифи доирасида имзоланган ўзаро англашув меморандумида ҳам мазкур вазифалар аниқ белгиланган. Ўзаро муносабатлар 2019 йил август ойида ЮНEСКО Бош директорининг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида яна бирбор қатъий тасдиқланди.

Мавзуга оид

Нур-Султонда Нурсултон Назарбоев ҳайкал...

«Казинформ» халқаро ахборот агентлигининг хабар беришича, маросимда Қозоғистон Президенти ...

Польшадан муносабат: Ўзбекистонда инсон ...

Польша Сейми (парламентнинг қуйи палатаси) аъзоси Павел Бейда “Дунё” АА мухбирига давлатим...

Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатларидаги дипл...

Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хориж...

Сўнгги янгиликлар