Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Январь/2023   Ўсиш нуқтаси

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси 7,5 миллиард АҚШ долларига етди

ТОШКЕНТ, 26 январь. /«Дунё» АА/. 2022 йил якунига кўра, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ташқи савдо ҳажми 17,2 фоизга ўсиб, 7,5 миллиард АҚШ долларига етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотига кўра, бу мамлакатимиз умумий савдо ҳажмининг 15 фоизига тенг бўлган.

Шу билан бирга Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорти 3,1 млрд долларни (ўсиш 15,4 фоиз), импорти эса 4,4 млрд долларни (ўсиш 18,6 фоиз) ташкил этди.

2022 йилнинг январь-декабрь ойлари якунида Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 4,6 миллиард долларни (ўсиш 17,9 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 1,4 миллиард долларга, импорт ҳажми эса 3,2 миллиард долларга етди.

Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 1,3 миллиард долларни (ўсиш 32,1 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 979,3 миллион долларга, импорт ҳажми эса 280,7 миллион долларга тенг бўлган.

Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 926,3 миллион долларни (ўсиш 2,7 фоиз) ташкил этган, экспорт ҳажми 194,8 миллион долларни, импорт ҳажми эса 731,5 миллион доллардан иборат бўлган.

Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 674,4 миллион долларни (ўсиш 11,4 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 519,9 миллион долларга, импорт ҳажми эса 154,5 миллион долларга етган.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасидаги энг катта улуш Қозоғистонга тўғри келади – 62 фоиз. Қирғизистон 17 фоиз, Туркманистон 12 фоиз ва Тожикистон 9 фоидан иборат бўлган.

Мавзуга оид

“Дунё” АА мухбирлари Оҳангарондан хабар ...

Бугун эрталаб республика оммавий ахборот воситалари вакилларининг Тошкент вилоятига пресс-...

«Texnopark» Туркия компанияси билан логи...

«Texnopark» МЧЖ ва Туркиянинг «Ekol Logistics» компанияси ўртасида консалтинг хизматларини...

Сирдарё вилоятида қуввати 1600 МВт бўлга...

«Сирдарё вилоятида қуввати 1600 МВт бўлган буғ-газ иссиқлик электр станциясини қуриш» инве...

Сўнгги янгиликлар