Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


04/Январь/2021   Долзарб

Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатларидаги дипломатик миссиялари раҳбарларининг фаолияти Сенат қўмитасида танқидий кўриб чиқилди


ТОШКЕНТ, 4 январь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлисида Ўзбекистон Республикасининг МДҲ мамлакатларидаги дипломатик миссиялари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати маълум қилишича, тадбир дипломатик миссиялар жойлашган мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорлик бўйича «йўл хариталари»да белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан парламент назорати ўрнатиш орқали мазкур миссияларнинг ижро интизомини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Мажлисда Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, сенаторлар, вазирлик ва идоралар, давлат компаниялари раҳбарлари, маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатларидаги дипломатик миссиялари раҳбарлари хорижий мамлакатлар билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни амалга ошириш юзасидан бажарилган ишлар, шу жумладан, экспортни кенгайтириш, инвестицияларни жалб қилиш ва республика ҳудудларига сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган аниқ лойиҳаларни амалга оширишга доир ҳисоботларни тақдим этди.

Очиқ мазмунли муҳокама доирасида дипломатик миссияларнинг барча масалалари ва устувор вазифалари кўриб чиқилди. Уларнинг фаолиятига танқидий баҳо берилди, шунингдек, республиканинг иқтисодий манфаатларини хорижда тарғиб қилишдаги тизимли камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Мамлакат ҳудудларида баъзи инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муаммоларига эътибор қаратилади.

Ўзбекистоннинг қатор элчихоналарининг самарали фаолияти билан бирга дипломатик миссияларнинг айрим раҳбарлари фаолиятида жиддий камчиликлар ва амалий натижалар йўқлиги қайд этилди.

Дипломатик ваколатхоналар раҳбарларига тавсиялар берилди ва улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкония...

Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси «Фуқаролик жамиятини ро...

Тошкентда июнь ойида Марказий Осиё-Еврос...

Евросиё минтақасини тадқиқ қилишга ихтисослашган олимларнинг халқаро уюшмаси – Марказий Ос...

Европадан муносабат: БМТ Бош Ассамблеяси...

Европа парламентидаги «ЕИ –Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи бош котиби Ипек Текдемир...

Сўнгги янгиликлар