Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


26/Февраль/2021   Медиа

Ўзбекистоннинг минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатлари Покистон ОАВ диққат марказида


ИСЛОМОБОД, 26 февраль. /«Дунё» АА/. Покистоннинг етакчи нашрларидан бири - «Pakistan Observer» газетаси ва унинг веб-саҳифасида халқаро алоқалар бўйича эксперт Маҳмуд ул-Ҳасаннинг “Минтақавий ижтимоий-иқтисодий фарвонлик учун қулай платформа” сарлавҳали таҳлилий мақоласи чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Материалда Покистон учун муҳим аҳамиятга эга бўлган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақалараро алоқаларни янада ривожлантиришда Ўзбекистоннинг роли ва саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланган.

Нашрда қайд этилишича, Ўзбекистон минтақа аҳолисининг ярми яшайдиган Марказий Осиёдаги энг йирик бозор ҳисобланади. Республика минтақада марказий ўринни эгаллайди, Афғонистон билан чегарадош, шунингдек, барча йўналишларда транзит алоқаларига эга. Марказий Осиё давлатлари учун Ўзбекистоннинг трансчегаравий алоқалари жуда аҳамиятлидир, шунингдек, Покистоннинг «Гвадар» денгиз порти ва ХПИЙ (Хитой-Покистон иқтисодий йўлаги) лойиҳаси Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақалараро алоқада муҳим роль ўйнайди.

Материалда Ўзбекистон минтақа иқтисодиётида, шу жумладан, Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари, Қирғизистон ва Тожикистонга газ етказиб берувчи сифатида марказий ўринни эгаллаши таъкидланган. Республика қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йирик ишлаб чиқарувчисидир ва Марказий Осиёда сув ресурсларидан фойдаланиш муаммоларини ҳал қилишда ҳам муҳим овозга эга.

Ўзбекистон углеводородлар ва фойдали қазилмаларга бой, юқори малакали ишчи кучи, шунингдек, ишлаб чиқариш, транспорт ва молиявий марказ сифатида Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ учун юқори салоҳиятга эга бўлган кўп қиррали иқтисодиётга эга.

Шу маънода мақолада Ўзбекистон томонидан илгари сурилган минтақалараро ўзаро алоқаларни «аср қурилиши» - Афғонистон ҳудудидан ўтувчи «Мозори-Шариф – Кобул - Пешовар» темир йўли орқали кенгайтириш концепциясига алоҳида эътибор қаратилган.

Яқинда Тошкентда барча иштирокчи мамлакатлар томонидан лойиҳани амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» имзоланди. Темир йўл йўналиши бўйича геодезик, гидрогеологик ва топографик тадқиқотлар жорий йил март ойида бошланади. Ушбу қурилишни техник-иқтисодий асослаш ва молиялаштириш механизмлари эса май ойида якунланади, деб ёзади муаллиф.

«Бундан ташқари, ушбу темир йўл қурилишининг лойиҳаси минтақалараро алоқалар учун «аср лойиҳаси» сифатида баҳоланган. Шу муносабат билан минтақалараро боғланиш ташаббусларини амалга ошириш учун Афғонистонда тинчликни таъминлаш ва барча қарама-қарши кучларни муросага келтириш вақти келди», деб хулоса қилади Маҳмуд ул-Хасан.

Мавзуга оид

Сеулда ахборот ва коммуникация технологи...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасида Корея Республикаси Фан ва ахборот-коммуникация технол...

Германиядан муносабат: Оролбўйи минтақас...

Германиянинг «Islamische Zeitung» электрон нашрида «Орол денгизи: умид ва мавҳумлик ўртаси...

ШҲТнинг Душанбедаги саммити доирасида Эр...

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган саммити натижалари Эрон о...

Сўнгги янгиликлар