Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Январь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули ўз вазифаларини бажаришга киришди

НОВОСИБИРСК, 26 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) янги тайинланган бош консули Темур Раҳмонов ўз вазифасини бажаришга киришди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги мухбири.


Янги тайинланган бош консул Хоразм вилоятида туғилган, 42 ёшда. 1999 йилдан бери Ташқи ишлар вазирлигида фаолият юритади. Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини халқаро ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган.

У вазирлик марказий аппарати ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаган. Хоразм вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга ёрдам бериш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Кейинги пайтларда Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси 1-котиби лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси консуллик округи таркибига Россиянинг тўртдан бир қисмини эгаллаган ва Федерациянинг 10 та субъекти (Олтой Республикаси, Олтой ўлкаси, Иркутск вилояти, Кемерово вилояти, Красноярск ўлкаси, Новосибирск вилояти, Омск вилояти, Томск вилояти, Тива Республикаси, Хакасия Республикаси)ни бирлаштирган Сибирь федерал округи киради.

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, мазкур федерал округда Ўзбекистоннинг 200 мингга яқин фуқароси бор.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари АҚ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сиддиқов бугун АҚШ Давлат департаменти...

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари О...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳромжон Аълоев бугун Озарбайжон элчиси Гусе...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Германия э...

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунланаё...

Сўнгги янгиликлар