Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси ҳузурида сайлов участкаси ташкил этилди

ОЛМА-ОТА, 12 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси ҳузурида 21-сайлов участкаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ушбу сайлов участкасида консуллик округи ҳудудида вақтинча ёки доимий яшовчи ватандошлар Ўзбекистон Президенти сайловида ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, давлатимиз раҳбарлиги учун курашаётган номзодлардан бирига овоз бериши мумкин бўлади.

Консулхона маълумотига кўра, Олма-ота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда вилоятларида, шунингдек, Олма-ота ва Чимкент шаҳарларида яшовчи сайловчиларнинг рўйхатлари консуллик рўйхати ва ватандошларнинг аризалари асосида тузилди.

Муддатидан олдин овоз бериш нуқталари ҳам ишлаб чиқилди ва Қозоғистон томони билан  келишилди.

Сайловлар 24 октябрь, якшанба куни соат 08:00 дан 20:00 гача Олма-ота шаҳри, Ал-Фаробий мавзеси, Жаракова кўчаси, 360-уй манзилида жойлашган Бош консулхона биносида ўтказилади.

Бош консулхона консуллик округи ҳудудида вақтинча ёки доимий яшовчи ватандошларни сайловда фаол иштирок этишга ва шу орқали ўз конституциявий ҳуқуқини амалга оширишга чақиради.

Мавзуга оид

Туркияда Ўзбекистон Президенти сайловига...

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси томонидан жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган ...

Туркиянинг Карабук университетида таҳсил...

Мамлакатимизнинг Анқарадаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Президенти сайловини Туркия ҳ...

Ватандошлар: Ўзбекистоннинг келгуси тақд...

Мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси Томск шаҳридаги «Дўстлик» ўзбек ди...

Сўнгги янгиликлар