Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Февраль/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистоннинг Олма-отадаги Бош консулхонаси: Бемор ватандошимиз Ватанга қайтарилган


ОЛМА-ОТА, 15 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Олма-отадаги Бош консулхонасидан маълум қилишларича, 1981 йилда туғилган мамлакатимиз фуқароси A.Ю. шанба куни тиббий бригада ҳамроҳлигида Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасига олиб келинган ва «Жибек жоли» - «Ғишт-кўприк» назорат-ўтказиш пунктида ўзбекистонлик шифокорларга топширилган. Бемор “Тез ёрдам” машинасида Наманган вилоятига етказилган ва ихтисослаштирилган касалхонага ётқизилган, деб хабар бермоқда  «Дунё»  АА мухбири.

Бош консулхона маълумотига кўра, вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланган ва оғир касалликка йўлиққан ватандошимиз Ўзбекистон томонининг илтимосига биноан февраль ойининг бошида Олма-отадаги фтизиопульмонология марказига жойлаштирилган.  Унга шошилинч тиббий ёрдам ва диагностика-даволаш чоралари кўрсатилган.

 Қозоғистонлик шифокорлар A.Ю. ҳолатига барқарор оғир ташхисини қўйган, шу билан уни транспортда олиб кетиш мумкинлигини айтган. Ҳужжатларини йўқотиб қўйган бемор ватандошимизга Бош консулхона, консуллик ва бошқа тўловларни ундирмасдан, шошилинч равишда уйга қайтиш тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирган ва жума куни уни реанимобилда Ўзбекистонга қайтишини ташкиллаштирган.

Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг Олма-отадаги Бош консулхонаси турли қийинчиликларга дуч келган 30 дан зиёд юртдошимизга Ватанга қайтишда ёрдам кўрсатган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Ҳиндистон «ақлий марказлар...

Ўзбекистон ва Ҳиндистон тадқиқот институтлари, илмий марказлари ўртасида алоқаларнинг жори...

АҚШнинг етакчи санъат музейи Савицкий но...

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Циммерли номидаги Америка санъат музейи дирек...

Малайзиялик Нақшбандия тариқати издошлар...

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Бутунжаҳон сўфийлик маркази (World Sufi Center) бош коти...

Сўнгги янгиликлар