Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Октабрь/2020   Сайёҳлик

Ўзбекистоннинг Покистондаги “Зиёрат туризми” элчиси тайинланди


ИСЛОМОБОД, 18 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Равалпинди шаҳрида Покистондаги Нақшбандия тариқати етакчиси Пир Муҳаммад Нақиб ур-Раҳмоннинг ўғли - Пир Муҳаммад Хасиб ур-Раҳмонга Ўзбекистоннинг “Зиёрат туризми” элчиси гувоҳномасини топширдилар, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Маросим 500 дан ортиқ Нақшбандия таълимоти издошлари иштирокида бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг Покистондаги “Зиёрат туризми”нинг янги элчиси Ўзбекистон раҳбарияти томонидан республикада буюк ислом меросини асраб-авайлаш, маърифий исломни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади.  Шунингдек, Покистонда “Зиёрат туризми”ни тарғиб қилиш каби хайрли ишларда унга билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдирди. У бундай шарафли вазифанбажариш учун барча имкониятларини сафарбар этишинитаъкидлади.

 “Зиёрат туризми” элчиси жорий йил баҳорида Ўзбекистонга ташрифи юқори даражада ташкил этилганини мамнунлик билан эслади.  Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ҳаётга тадбиқ этилаётган кен кўламли ислоҳотлар, шу жумладан, мамлакатнинг туризм соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар ўз самарасини бераётганини қайд этди. Ўзбекистон ислом олами учун диний таълим, маърифий ислом ва унинг умуминсоний қадриятларини тарғиб қилиш соҳасида изчил ўзгаришларни муваффақиятли амалга оширмоқда, деган фикр билдирди.

Пир Муҳаммад Хасиб ур-Раҳмонга кўра, Ўзбекистонга “Зиёрат туризми”нинг ўзига хослиги шундаки, зиёратчиларга нафақат Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва бошқа тарихий шаҳарлар билан танишиш, балки буюк Имом Бухорий, Боҳоуддин Нақшбандий, Муҳаммад Хоразмий каби мутафаккир ва алломалар меросини ўрганиш имконияти ҳам тақдим этилади.

“Зиёрат туризми” элчиси Покистондан зиёратчиларни «Умра плюс» махсус дастури бўйича Ўзбекистонга юбориш истагини билдирди.

Тадбир  Покистон оммавий ахборот воситалари, жумладан «Daily Jang», «Ahsas News», «Haq News», «Jahon Pakistan», «Daily Nai Baat», «Daily Osaf», «Daily Sama», «Daily Islam» ахборот агентликлари ва нашрларида ҳамда  «PTV» марказий телеканалида кенг ёритилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Германиялик сайёҳлар учун диқ...

Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини чет элда оммалаштириш, шунингдек республикамизнинг...

Чодак қишлоғи замонавий туризм масканига...

Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғида замонавий меҳмонхона ва дам олиш маскани қурил...

Хориждаги ватандошлар билан туризмни рив...

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида хорижий мамлакатларда яшаётган ватандошлар билан ...

Сўнгги янгиликлар