Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


03/Март/2021   Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастурини амалга ошириш борасида қилинаётган ишлар муҳокама қилинди


ВАРШАВА, 3 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган ахборот тадбири ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Польша олий билим юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ва ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирок этди.

Тадбирда элчи Баҳром Бобоев иштирокчиларга давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ёшларга оид сиёсатнинг мақсад ва устувор вазифалари хусусида батафсил маълумот берди. Мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий ҳамда маънавий камол топиши учун шарт-шароитлар яратиб беришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, Ўзбекистоннинг ёшларга оид давлат сиёсати миллати, ирқи, тили, дини, ижтимоий мавқеи, жинси, маълумоти ва эътиқодидан қатъий назар ёшлар тўғрисида ғамхўрлик қилиш, йигит-қизларни ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Конституцияси ва қонунлари доирасида ўз манфаатларини амалга ошириш йўлларини эркин танлаб олишига кафолат бериш каби қатор қоидаларга асосланиши айтиб ўтилди. Тадбирда, шунингдек, элчихона томонидан жорий йилги давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилаётгани қайд этилди. Польша давлатида ёш ватандошлар билан ишлаш йўналишида белгиланган вазифалар ижроси доирасида тизимли ишлар йўлга қўйилгани урғуланди.

Тадбирда Варшава университети магистратураси талабаси Бобур Раҳматов сўзга чиқиб, Ўзбекистонда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни етук мутахассис бўлиб етишиши учун барча имкониятлар яратиб берилгани, жумладан, ёшларимизнинг хорижда таълим олиши учун жорий қилинган қатор янги лойиҳа ва дастурлар ҳақида иштирокчиларга айтиб ўтди.

Тадбирда Польша олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ва ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошлар Ўзбекистонда ислоҳотлар кўлами ва самарасини янада оширишда ҳар томонлама етук, замонавий билим ва ҳунарларни пухта эгаллаган, ғайратли ва ташаббускор ёшларимизга таяниши ҳақида кенг тушунчага эга бўлиб, тадбирни юқори савияда ўтказишда ўз ҳиссасини қўшди.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасида “...

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини муст...

Сўнгги янгиликлар