Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Октабрь/2020   Иқтисодиёт

Ўзбекистоннинг қурилиш соҳасидаги тажрибаси Покистон ОАВлари диққат марказида


ИСЛОМОБОД, 29 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хорижий давлатлар оммавий ахборот воситаларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Покистоннинг инглиз тилидаги "The National Herald Tribune" ахборот агентлиги веб-сайтида нашр этилган навбатдаги мақола шундан далолат беради, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

"Ўзбекистонда, жумладан, қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар Покистон кенг жамоатчилиги ва Покистон оммавий ахборот воситалари мутахассислари томонидан катта қизиқиш билан қарши олинмоқда", дея қайд этади агентлик бош муҳаррири Риёз Аҳмад.

Мақолада Ўзбекистонда қурилиш соҳасида олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилган. "Бу йил қишлоқ жойларда 12 мингдан зиёд уй ва шаҳарларда 18 мингга яқин кўп қаватли уй қурилмоқда", деб ёзади муаллиф. Шу билан бирга, у Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Сардоба” сув омборида содир бўлган фавқулодда вазият оқибатида зарар кўрган фуқаролар учун 86 та беш қаватли уй-жой мажмуасини қурилиши ташаббусини юқори баҳолади.

“Лойиҳалар билан танишиш чоғида давлат раҳбари масъул шахсларга тўпланган тажрибани инобатга олган ҳолда уй-жой қуриш лойиҳаларини якунлаш бўйича кўрсатма берди. Ўзбекистон Президенти ҳам лойиҳани маъқуллади ва бундай уйларни мамлакатнинг барча аҳоли зич жойлашган жойларида қуриш зарурлигини таъкидлади”, дейилади мақолада.

Бундан ташқари, мақолада Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакатимизда илмий-тадқиқот институтларини яратиш борасидаги ҳаракатларига ижобий баҳо берилган. Хусусан, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳудудида ушбу ўқув юрти, шунингдек, Ўзбекистон Миллий университети ва Турин политехника университетининг 36 минг талабаси ва 2 мингдан зиёд ўқитувчиси учун илмий-тадқиқот марказига айланадиган замонавий ўқув-амалий мажмуани қуришни ана шундай лойиҳалардан бири сифатида эътироф этилади.

Мамлакатимиз раҳбариятининг Нукус шаҳрини ободонлаштириш ва кўчаларни кўкаламзорлаштириш, сув омборлари, боғлар, майдонлар, шунингдек, кўплаб савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш марказларини яратиш лойиҳаларини амалга ошириш орқали Қорақалпоғистон аҳолисининг дам олиш шароитини кенгайтиришга даъвати ҳам ижобий қайд этилди.

"Умуман олганда, Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибаси бошқа мамлакатлар, шу жумладан ҳар йили табиий офатлардан азият чекаётган Покистон учун фойдали бўлиши мумкин", деб хулоса қилинади мақолада.

Мавзуга оид

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш...

Ўзбекистон Республикасининг Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кен...

Тошкент шаҳрида «Истанбул» технопаркинин...

«INNOWEEK-2020» халқаро инновацион ғоялар ҳафталигининг учинчи кунида Инновацион ривожлани...

Божхона органларида бир йил аввал жорий...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуника...

Сўнгги янгиликлар