Uz / Ўз Ru En

Toshkent

25/Май/2020   Жамият

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси: чартер рейслар рўйхатини тузишда блогерлар ҳам иштирок этмоқда


 ТОШКЕНТ, 25 май. /«Дунё» АА/. Сўнгги кунларда Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб чиқиш учун ташкил қилинаётган чартер рейслари кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.

«Биз ижтимоий тармоқларда ватандошларимиз ва блогерларнинг ўзбекистонликларни Ватанимизга қайтариш жараёни ва натижаларидан норози бўлиб билдирилган шарҳлар ва видеолавҳаларни кузатиб бормоқдамиз.

 Ушбу масалада очиқлик ва шаффофлик тамойилларини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси қатор жамоат арбоблари ва блогерларни таклиф қилиб, биргаликда дипломатик миссиялар тузган рўйхатларга киритилган фуқаролар орасидан бўлажак чартер рейслари фуқаролари рўйхатини шакллантириш ташаббуси билан чиқди. Хусусан, 2020 йилнинг 22 ва 23 май кунлари ўтказилган муҳокамаларда элчихонага ёрдам бериш таклифи билан чиққан блогер Умид Муйдинов ва шифокор реаниматолог-анестезиолог Зулфиябегим Сухина иштирок этди.

 Бизни асоссиз равишда ахборотни яшириш ва ёпиқликда айбловчи мурожаатларнинг олдини олиш мақсадида, кейинги чартер рейсларини ташкиллаштиришда ушбу амалиётни давом эттирамиз», - дейилади вазирлик тарқатган ахборотда.

Мавзуга оид

Ўзбекистондаги “IT Park” АҚШнинг Делавер...

Мамлакатимиздаги “IT Park” хорижий буюртмаларни Ўзбекистон ҳудудига жалб қилиш мақсадида ...

Оролбўйида ерларнинг унумдорлигини ошири...

Инновацион ривожланиш вазирлиги манбасида келтирилишича, ушбу лойиҳа Япония фан ва техноло...

Пўлат Бобожонов:Ўзбекистон қамоқхоналарн...

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзА мухбирига берган интервьюсид...

Сўнгги янгиликлар