Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Март/2022   Ватандошларимиз

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Украина ҳудудида бўлиб турган автоташувчи юртдошларимизга ёрдам кўрсатмоқда

МОСКВА, 6 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси маълумотига кўра, консуллик бошқармасининг колл-маркази Украина ҳудудидан Россияга халқаро автомобиль назорат пунктлари (ХАНП) орқали чиқиб кета олмаётган автомобилда юк ташувчи юртдошларимизнинг мурожаатларини қабул қилишни давом эттирмоқда, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.


Келиб тушаётган мурожаатлар асосида рўйхатлар тузилиб, Россия Ташқи ишлар вазирлигига Украина-Россия давлатлараро чегарасида ХАНП орқали транспорт воситаларининг ўтишига ёрдам бериш сўрови билан расмий равишда мурожаат қилинмоқда. Бир вақтнинг ўзида ушбу масалалар бўйича Россия Мудофаа вазирлиги билан ҳам иш олиб борилмоқда.

Айни пайтда, Россия томони кўмагида ўзбекистонлик 12 нафар автоташувчи мамлакатга киритилган. Уларнинг 8 нафари Украинанинг Суми вилоятида, 3 та автомобиль Харьков вилоятида, 1 та автотранспорт Россия чегарасидан Украинага ўтувчи “Нехотеевка” нейтрал ҳудудининг назорат ўтказиш пунктида бўлган.

Хабарларга кўра, 5 нафар Ўзбекистон фуқароси Украина ҳудудида, чегара чизиғидан узоқроқ масофада, 4 та юк машинасида бўлиб турибди. Вазият барқарорлашиб, хавфсиз ўтиш имконияти юзага келгач, уларнинг чегарага етиб келиши кутилмоқда.

Элчихона ва Бош консулхонанинг маълум қилишича, зарурат туғилганда фуқароларимиз қуйида кўрсатилган ишонч телефонларига мурожаат қилиши мумкин:

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси:

+7 499 230-00-76,

+7 499 230-00-32;

Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхона:

+7 988 586-59-82,

+7 918 554-04-76,

+7 988 586-70-35,

+7 988 586-59-82.

Эслатиб ўтамиз, Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимиз фуқароларини Украинадан эвакуация қилиш бўйича 24 соат давомида фаолият юритаётган Тезкор штаб ва 1164 қисқа рақамли колл-марказ фаолият кўрсатмоқда. Ушбу масала бўйича “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тезкор штаби” Telegram канали орқали @Miduzbshtab ҳаволаси орқали ҳам боғланиш мумкин.

Мавзуга оид

Туркияда яшовчи ватандошимиз Оҳангарон ш...

Туркияда яшовчи ватандошимиз Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги 7-сонли ихтисослаштирилга...

Давлатимиз дипломатлари Қозоғистонда меҳ...

Мамлакатимизнинг Актау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси ходимлари ушбу шаҳардаги 16...

Туркияда уч кунлик комендантлик соати жо...

Коронавирус пандемияси тарқалишини олиш мақсадида Туркияда бугун, 22 апрель соат 19:00 дан...

Сўнгги янгиликлар