Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Май/2021   Ватандошларимиз

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси вакиллари вақтинчалик ишлаш учун ушбу мамлакатга келган ватандошлар билан учрашди


СЕУЛ, 15 май.  /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси вакиллари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари билан биргаликда Корея Республикасининг Янгу шаҳрига «Е-8» визаси асосида вақтинчалик ишлаш учун келган бир гуруҳ юртдошларимиз билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Тадбир давомида юртдошларимиз Жанубий Корея қонунчилиги билан яқиндан таништирилди, шунингдек, чет элликларнинг ушбу мамлакатда бўлиш тартиби, ноқонуний яшаш ва меҳнат шартномаларининг барвақт бекор қилиниши оқибатлари ҳақида маълумотга эга бўлди.

Ўзбекистон фуқаролари 14 кунлик ўзини-ўзи яккалаш тартибида бўлиб ва коронавирусга тест синовлари топшириб, иш берувчилар билан меҳнат шартномаларини тузди ҳамда иш ўринларига тайинланди.

Учрашувда Янгу округи губернатори Чо Ин Мук бугунги кунда Корея Республикаси қишлоқ хўжалиги соҳаси хорижий ишчи кучига эҳтиёзж сезаётгани ва Ўзбекистон бу борада икки томонлама Меморандум тузилган ягона мамлакат эканини маълум қилди. Губернатор, шунингдек, меҳнат муҳожирлари Жанубий Корея ҳудудига «Е-8» визаси билан кириб келганини билдирди.

Мавзуга оид

БМТ: Ўзбекистон ўз фуқароларини уруш ҳуд...

Ўзбекистон томонидан хорижий террорчи жангариларнинг ҳаракатларидан жабр кўрган аёллар ва ...

Жанубий Кореяда ватандошлар билан учрашу...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси ходимлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу...

Япониядан муносабат: Ўзбекистон Конститу...

збекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан Япони...

Сўнгги янгиликлар