Uz / Ўз Ru En

Toshkent

14/Июнь/2020   Маданият

Ўзбекистоннинг туристик имкониятларини кўрсатиб берадиган ҳужжатли фильмлар намойиши бўлиб ўтди


ТОШКЕНТ, 14 июнь. /“Дунё” АА/. “Ўзбеккино” миллий агентлиги Медиа клубида чет эллик томошабинларга мўлжалланган, Ўзбекистоннинг туристик имкониятларини кўрсатиб берадиган ҳужжатли фильмлар намойиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири агентлик манбасига асосланиб.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Россиянинг “Культура” канали ҳамда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда ушбу йўналишда бешта ҳужжатли фильм суратга олди.

Жумладан, “Ўзбекистон: асрлар қаъридан хабарлар”, “Муҳаббат афсоналари”, “Очил дастурхон”, “Маданиятлар бирлашуви”, “Қуёшли маскан” фильмлари маҳаллий ва хорижий томошабинлар учун ажойиб янгилик бўлди.

 Мазкур фильмларда Ўзбекистоннинг кўҳна ва шонли тарихи, турфа маданияти, ғаройиб архитектураси ўзгача ракурсда ҳикоя қилиниб, юртимизнинг юқори туристик имкониятлари очиб берилган.

Мавзуга оид

«Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшай...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз й...

«Bukhara City»да ҳудудида Туркия меъмо...

Бухоро шаҳрида 83 гектар майдонда жами 73 та лотдан иборат «Bukhara City» лойиҳасини амалг...

Ўзбекистонлик ноширлар Минскдаги 28-халқ...

Жорий йил 18-21 февраль кунлари Беларусда “Китоб инсонлар ва мамлакатларни бирлаштиради” ш...

Сўнгги янгиликлар