Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

17/Сентябрь/2021   Экология

Ўзбекистоннинг яна бир қўриқхонаси ЮНЕСКОнинг Жаҳон биосфера резерватлари тармоғига киритилди


ПАРИЖ, 17 сентябрь. /«Дунё» АА/. 13-17 сентябрь кунлари Абужа шаҳрида (Нигерия) бўлиб ўтган ЮНЕСКОнинг «Инсон ва биосфера» дастури бўйича халқаро мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 33-йиғилишида Қуйи Амударё давлат биосфера қўриқхонасини ЮНЕСКОнинг Жаҳон биосфера резерватлари тармоғига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қуйи Амударё биосфера қўриқхонаси Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Амударё туманлари ҳудудида жойлашган бўлиб, Марказий Осиё ўрмонларининг 20 фоизини ва Ўзбекистон ўрмонларининг 74 фоизини қамраб олади. Қўриқхонанинг умумий майдони 69 минг гектарга тенг. Қизил китобга қўриқхонада мавжуд 419 ўсимлик турининг 2 тури, 36 ҳайвон турининг 1 тури, 43 балиқнинг 12 тури ва 246 турдаги қушларнинг 23 тури киритилган.

Қуйи Амударё давлат биосфера қўриқхонаси номинация тўплами Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ва Михаэль Зукков табиатни муҳофаза қилиш фонди техник ёрдами билан тайёрланди. Тайёргарлик ишлари ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон миллий комиссияси котибияти томонидан мувофиқлаштирилди.

Номинация ҳужжатларини барча асосий талабларга доирасида тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон биосфера резерватларини ЮНЕСКО орқали тарғиб қилиш бўйича олиб борилган фаол сиёсий-дипломатик саъй-ҳаракатлар самарасида ана шундай ижобий натижага эришилди. Хусусан, «Инсон ва биосфера» дастури котибияти, биосфера резерватлари бўйича маслаҳатчилар ҳайъати, ЮНЕСКОнинг Олма-отадаги минтақавий бюроси мутахассислари билан туркум маслаҳатлар ўтказилди.

Қуйи Амударё давлат биосфера қўриқхонасининг Жаҳон биосфера резерватлари тармоғига киритилиши ЮНЕСКО билан ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, «Инсон ва биосфера» дастури доирасида техник кўмак олиш имконини беради.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида атроф-...

Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари И...

Саудия Арабистони “Яшил Саудия Арабистон...

Саудия Арабистонининг мамлакатимиздаги элчихонаси маълумотига кўра, Подшоҳлик "Яшил Сау...

Оролбўйида био хилма-хиллик илмий тадқиқ...

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси томонидан “Орол денгизи – био хилма-хилликни тиклаш ...

Сўнгги янгиликлар