Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Март/2021   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистоннинг йирик минтақавий лойиҳалардаги иштироки Кувайт матбуоти нигоҳида

АЛ-КУВАЙТ, 18 март. /«Дунё» АА/. Кувайтнинг “Ал-Анба” номли етакчи газетасида Ўзбекистоннинг йирик минтақавий инвестиция инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишдаги иштирокига бағишланган таҳлилий мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Мақола муаллифи – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори Элдор Арипов.

Унда кувайтлик газетхонлар эътиборига жорий йил февраль ойи бошида Тошкентда ўтказилган “Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар” темир йўл қурилиши лойиҳасини амалга оширишга бағишланган Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон юқори даражадаги дастлабки уч томонлама музокаралари ҳақида маълумот берилган.

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши нафақат Жанубий Осиёнинг истиқболли бозорларига янги ва энг қисқа йўл очиб бериши, балки Афғонистонда тинчликка эришишга ҳам ҳисса қўшиши алоҳида таъкидланади.

«Россия, Хитой ва Америка Қўшма Штатлар мазкур инфратузилмавий лойиҳани қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Пешовар йўналишидаги темир йўл қурилишига Жаҳон банки, ОТБ, ЕТТБ, ЕИБ, ИТБ, ОИИБ ва Халқаро тараққиёт молия корпорацияси вакиллари қизиқиш билдирди. Шу боис ушбу лойиҳани молиялаштиришда катта муаммо юзага келмайди», - деб ёзади газета.

Муаллифнинг фикрича, Тошкент учрашуви ва унинг натижалари минтақавий тараққиётнинг мутлақо янги парадигмасининг ишга туширилишини англатади. Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги боғловчи кўприк сифатида ҳарбий қарама-қаршиликнинг навбатдаги босқичи эмас, балки ўзаро манфаатли минтақалараро ҳамкорликнинг рамзига айланмоқда.

Ҳиндистон ва Покистондан МДҲ ва Европа мамлакатларига Ўзбекистон орқали товарлар транзитини таъминлаш йилига 3-4 миллион тоннага баҳоланмоқда.

“Мозори-Шариф – Пешовар” темир йўлининг ишга туширилиши ҳам Марказий ва Жанубий Осиёда инклюзив иқтисодий тараққиётга эришишга мустаҳкам пойдевор яратади.

Барча томонлар учун ижтимоий-иқтисодий самара янги иш ўринлари яратиш, йўлбўйи инфратузилмасини барпо этиш, қурилажак темир йўл йўналишида минерал ресурсларни ўзлаштириш учун зарур шарт-шароитларни шакллантиришда ўз ифодасини топади. Биргина йўл қурилишининг ўзида қўшимча равишда 264 та кўприк, 7 та туннель ва 641 та сув ўтказиш қувирини барпо этиш режалаштирилган.

“Мозори-Шариф–Пешовар” лойиҳаси Афғонистоннинг ички транспорт-коммуникация тармоғини кенгайтиришга ҳам ўз ҳиссасини қўшади. Бу каби йирик иқтисодий ва инфратузилма лойиҳалари Афғонистон инқирозини тинч йўл билан ҳал этишдан манфаатдор бўлган барча томонларни бирлаштиришга бошловчи омил бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Бундай лойиҳаларни амалга ошириш ва улардан иқтисодий фойда олиш, афғон можароси иштирокчилари ва ташқи кучларнинг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал қилиш ва вазиятни тезроқ барқарорлаштиришга бўлган қизиқишини мустаҳкамлайди. Молиявий даромад омили эса савдо-сотиқ урушга қараганда анча фойдали, деган тушунчанинг шакллланишига туртки беради.

Ушбу ҳақиқат асосида эришиладиган минтақавий консенсус ҳар қандай сиёсий келишув ёки геосиёсий битимлардан анча мустаҳкам бўлади.

Шу боис Афғонистонни Марказий ва Жанубий Осиёни боғловчи кўприк сифатида қўллаб-қувватлаш нафақат ижтимоий-иқтисодий, транспорт ва коммуникация муаммоларини ҳал этишга, балки ушбу ҳудудларда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга ҳам салмоқли ҳисса қўшади, дея қайд этилади Қувайтнинг «Aль-Анба» газетасида чоп этилган мақолада.

Мавзуга оид

Жанубий Кореяда “Ўзбекистон кунлари” бўл...

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республи...

Давлат бошқарувининг янги демократик мод...

Кеча Европа парламентидаги «ЕИ-Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи сайтида «Ўзбекистон Президентини...

Ўзбекистонда кечаётган сиёсий жараёнлар ...

«News Central Asia» ахборот агентлиги (Туркманистон) Марказий Осиё халқаро институти дирек...

Сўнгги янгиликлар