Uz / Ўз Ru En

Toshkent

12/Февраль/2020   Тошкент халқаро инвестиция форуми

Ўзбекистоннинг замонавий ривожланиши немис жамоатчилигида катта қизиқишга сабаб бўлаяпти


БОНН-ФРАНКФУРТ-МАЙН, 12 февраль. /«Дунё» АА/. Бонн шаҳрида "Ўзбекистоннинг замонавий ривожланиши: долзарб лойиҳалар" мавзуида “давра суҳбати” бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консуллиги ва Боннда фаолият юритадиган “Германия-Ўзбекистон” дўстлик жамияти томонидан ташкил этилган тадбирда шаҳар маъмурияти раҳбарлари, тадбиркорлар ва журналистлар иштирок этди.

Тадбир қатнашчиларига Ўзбекистоннинг замонавий ривожланиши, республикамиздаги янги иқтисодий жараёнлар ва бизнесни юритиш учун яратилган қулай шароит, шунингдек, мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида маълумот берилди.

“Давра суҳбати” иштирокчилари 5-6 март кунлари бўлиб ўтадиган I Тошкент халқаро инвестицион форумига алоҳида эътибор қаратди. Ушбу форум бутун дунёдаги, шу қаторда Германиядаги потенциал шериклар билан янги бизнес алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш учун кенг майдон ҳисобланади.

Иштирокчилар Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, сармоявий ва сайёҳлик салоҳияти тақдимотига катта қизиқиш билдирди.

Брифингда Бонн шаҳрининг Ташқи ишлар ва илм-фан бўйича комиссияси раиси Эльке Апельт Ўзбекистонга қилган сафарларидан олган таассуротлари билан ўртоқлашар экан, у 2008 йилда биринчи марта Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳамда шундан бери ўзбек маданияти ва меъморчилигини яхши кўришини айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Бонн маъмурияти Ўзбекистон билан икки томонлама муносабатлар, айниқса, Бухоро ва Бонн шаҳарлари ўртасидаги шериклик доирасида фаол қўллаб-қувватламоқда.

- Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва савдо-иқтисодий ўзгаришларни мамнуният билан қабул қиламиз. Президент Шавкат Мирзиёевнинг яқинда республика парламентига йўллаган Мурожаатномаси бунинг тасдиғидир. Ўзбекистонда 2020 йилга «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили», деб ном берилиши таълим, фан ва инновация соҳасидаги янги лойиҳаларни самарали амалга ошириш имкониятини беради. Шунингдек, республика иқтисодиётини янада ривожлантириш ва мамлакат аҳолисининг фаровонлигини ошириш бўйича ишларни давом эттириш учун яхши платформа яратади. Бонн маъмурияти ҳам ўз навбатида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ўзбекистонлик шерикларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр, - деди Э. Aпелт.

“Давра суҳбати” иштирокчиларини қизиқтирган барча саволлар бўйича жавоблар берилди.

Мавзуга оид

Мисрлик ишбилармонлар Тошкент халқаро ин...

Қоҳирада «Хивар» сиёсий тадқиқотлар маркази кўмагида мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Тошкент...

Малайзияда Тошкент халқаро инвестиция фо...

Малайзия пойтахтида I Тошкент халқаро инвестиция форумига бағишланган брифинг бўлиб ўтди....

Италиялик тадбиркорлар Тошкент халқаро и...

Милан шаҳри, Лоди, Монза ва Брианза (Ломбардия минтақаси) провинцияларида фаолият юритаётг...

Сўнгги янгиликлар