Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Апрель/2021   Долзарб

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси “Олтин дафтар”ига киритилган ватандошларимиз Наманган вилоятида ўз лойиҳаларини амалга оширмоқдалар

СЕУЛ, 29 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси томонидан “Олтин дафтар”га киритилган Жанубий Кореяда фаолият олиб бораётган тадбиркор юртдошларимиз Наманган вилоятида ўз лойиҳаларини амалга оширишга киришди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Хорижда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган ватандошларимизнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш, уларнинг юртимизда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириши ва мамлакат иқтисодий равнақига ўз ҳиссасини қўшишига кўмаклашиш мақсадида Корея Республикасидаги элчихонамиз томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Дипломатик муассаса ходимлари томонидан ушбу давлатда истиқомат қилаётган фуқароларимиз билан мунтазам равишда мулоқотлар ўтказилиб, Ўзбекистонда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган юртдошларимизнинг инвестиция лойиҳалари ўрганиб чиқилмоқда ҳамда республика маҳаллий органларига амалий ёрдам кўрсатиш учун таклифлар юборилмоқда.

Ҳозирга қадар “Олтин дафтар”га киритилган 8 нафар юртдошимиз Наманган вилоятида жами 800 минг доллар қийматидаги тўғридан тўғри сармоя киритиш истагини билдирган. Режалаштирилаётган лойиҳалар Жанубий Корея илғор тажрибасидан фойдаланган ҳолда замонавий транспорт ва логистика марказлари, озиқ-овқат саноати, маиший хизмат кўрсатиш, туризм инфратузилмаси, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган.

Жумладан, юртдошимиз Темур Турсинбоев томонидан Янгиқўрғон туманида туристик соғломлаштириш комплексини ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган. Ташаббускор таъсисчилигида ташкил этилган “Темур шифо” хусусий компанияси томонидан Қайроқи МФЙ Нанай қишлоғи ҳудудида 1 миллиард сўм шахсий маблағ ва 500 миллион сўм банк кредити асосида дам олиш маскани ташкил этиш лойиҳаси доирасида қурилиш ишлари фаол олиб борилмоқда. Туристлар учун овқатланиш жойи қуриб битказилган, замонавий меҳмонхона барпо этиш ва тоғли ҳудудда жойлашган дам олиш масканига бориш йўлларини таъмирлаш, зарур инфратузилмани яратиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги баён билан тасдиқланган.

Ҳамюртимиз Темур Турсинбоев билан мулоқотда “Nanay GREEN ZONE” деб номланувчи ушбу жозибадор маскан ўзига ҳос табиий иқлим шароитига эга экани, гўзал манзараларга бой бўлган ҳудудда жойлашгани билан ажралиб туришини таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, “Бу ерда йилнинг барча мавсумида сайёҳлар хордиқ чиқариши учун зарур бўлган имкониятлар мавжуд.

“Режамиз амалга ошса, комплекс ҳудудида ёз мавсумида отда сайр қилиш ва сўлим тоғ сувларидан бахра олиш ёки сузиш иншоотларидан фойдаланиш мумкин бўлади. Қишда эса тоғ-чанғи комплекси барпо этилади. Ушбу лойиҳа экотуризм соҳасини ривожлантириш учун айни муддао, деб ўйлайман. Лойиҳадан кўп мақсадларни кўзлаганмиз. Энг аввало, туризм комплексини ташкил қилиш орқали маҳаллий аҳолини иш билан таъминлашни нийят қилганмиз. Дам олиш масканини тўлиқ қуриб битказилиши ички туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшади. Бундан ташқари, келажакда лойиҳанинг иккинчи босқичида замонавий меҳмонхона ва тоғ арқон йўли қуриб, ишга топшириш, натижада чет эллик сайёҳларни жалб этиш мақсадимиз бор”, деб таъкидлади Т.Турсинбоев.

Бундан ташқари, яна бир юртдошимиз Муроджон Умаров таъсисчилигида ташкил этилган “Минг терак саҳовати” ФХ томонидан Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида қорамолчилик хўжалиги мажмуасини барпо этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бугунги кунгача ташаббускор ўз маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 800 миллион сўм инвестиция киритиш орқали лойиҳа биносини қуриш ишларини якунлади.

Жанубий Кореядаги ватандошларимизнинг юртимиздаги тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва улар томонидан таклиф этилган лойиҳаларни амалга оширишни таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимиятлар, элчихона ва тадбиркор юртдошларимиз ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотларни мунтазам равишда олиб бориш давом эттирилмоқда.Лойиҳанинг биринчи босқичи муваффақиятли амалга оширилгач, М.Умаров ўз тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш ва “Минг терак саховати” фермер хўжалигида 2 та 100 тонналик совуткич қуриш лойиҳаси учун 150 минг доллар миқдорида қўшимча сармоя киритиш нияти борлигини маълум қилди.

Мавзуга оид

Малайзиядан муносабат: Ўзбекистон ва Син...

UCSI университетининг Ижтимоий ва гуманитар фанлар факультети декани, доцент Кренди Тан...

Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистонда...

Ўзбекистон Президенти «Франция тараққиёт агентлиги иштирокида «Чорвачилик соҳасини барқаро...

Иқтидорли ёшлар учун “Мирзо Улуғбек вори...

Вазирлар Маҳкамасининг “Мирзо Улуғбек ворислари” тайёрлов ўқув курсларини ташкил этиш чор...

Сўнгги янгиликлар