Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

29/Сентябрь/2021   Сайёҳлик

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги туризм бренди элчиси: “Ҳадемай бетакрор Ўзбекистонга бориш ва сизлар билан юзма-юз кўришиш истагим рўёбга чиқишига умид қиламан”


СЕУЛ, 29 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги туризм бренди элчиси Ли Ён Э мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўз табригини йўллади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

- Ўзбекистон халқига самимий қутловларимни йўллаётганимдан жуда хурсандман.

Жорий йил Ўзбекистон ўз мустақиллигининг 30 йиллигини нишонламоқда. Шу муносабат билан барчангизни ушбу муҳим айём билан чин қалбимдан табриклайман.

Яқинда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 29 йиллиги ҳам кенг нишонланади. Ўтган давр мобайнида мамлакатларимиз ўртасида нафақат иқтисодий соҳада, балки маданий-гуманитар ва бошқа кўплаб йўналишларда ҳам жадал ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилди, улар кундан-кунга равнақ топиб бормоқда.

Келажакда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқалар кўлами янада кенгайиб, изчил ривож топишига чин дилимдан ишонаман.

Маълумки, ҳозирги пайтда бутун дунё COVID-19 пандемияси туфайли мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. Умид қиламанки, вазият тез орада барқарорлашади ва халқаро саёҳатлар тикланганидан сўнг менинг бетакрор Ўзбекистонга бориш ва сизлар билан юзма-юз кўришиш истагим рўёбга чиқади.

Ҳурматли ўзбекистонликлар, ушбу фурсатдан фойдаланиб, сизларга сиҳат-саломатлик, омад ва муваффақиятлар тилайман.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги туризм бренди элчиси, таниқли актриса Ли Ён Э ўзи бош роль ижро этган “Саимдан, ранг-баранг хотиралар” номли телесериални Ўзбекистон халқига ҳадя қилган, бир неча маротаба мамлакатимиздаги мухлисларига видеомурожаатлар йўллаган эди.

Мавзуга оид

Покистондан Ўзбекистон зиёрат туризми да...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбо...

Ўзбекистон делегацияси "FITUR-2020" халқ...

Мадридда «FITUR-2020» 40-халқаро сайёҳлик кўргазмаси ўз ишини бошлади. ...

Ўзбекистон «Arabian Travel Market-2021» ...

Кеча Дубайда сўнгги 18 ой ичида халқаро туризм соҳасида дунёдаги биринчи оммавий тадбир — ...

Сўнгги янгиликлар