Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Январь/2021   Маданият

«Ўзбеккино» ва «Беларусфильм» ҳамкорлигида яна учта фильм суратга олинади


ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Душанба куни «Ўзбеккино» миллий агентлигида «Беларусфильм» миллий киностудияси билан навбатдаги кинолойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига таяниб.

Онлайн тарзда ташкил этилган учрашувда Агентлик бош директори Фирдавс Абдуҳолиқов, Ўзбекистон Республикасининг Белоруссиядаги элчихонаси маслаҳатчиси Дониёр Обидов, «Беларусфильм» миллий киностудияси бош директори Владимир Карачевский ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.

Мазкур учрашувда ҳамкорликда суратга олиниши режалаштирилаётган янги фильмлар - Акбар Бектурдиевнинг «Узбечка», Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Бўйсунмас» («Жиззах қўзғолони») ҳамда Муҳаммадали Искандаровнинг «Мамадали Топволдиев» фильмларининг Беларусла тасвирга олиш ишлари ҳақида сўз юритилди. М.Искандаровнинг Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони Мамадали Топволдиев ҳақидаги фильми икки давлат ўртасидаги ко-продукция бўлиши режалаштирилган, кейинчалик фильм билан боғлиқ шартнома ва меморандумлар имзоланади. 

 Маълумот учун, 2020 йил Беларусда «Илҳақ» (реж. Жаҳонгир Аҳмедов), «Мерос» (реж. Ҳилол Насимов), «Муҳаббат баҳори» (реж. Иброҳим Расулов) фильмларининг тасвирга олинган эди. 

Самимий руҳда ўтган онлайн-мулоқотда ўзаро ҳамкорлик масалаларини янада кенгайтириш бўйича таклиф ва фикрлар билдирилди.

Мавзуга оид

Оскар мукофотига Ўзбекистондан илгари су...

Сайёрамизнинг энг нуфузли киномукофоти ҳисобланган 93-Оскар тақдирлаш маросимининг «Энг ях...

Алишер Навоийнинг «Маҳбубул қулуб» асари...

Жорий йил 16 февраль куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ижроия қўмитаси биносида бу...

Бобур ва Бобурийлар мероси – фахр-ифтихо...

Ўзбекистон давлатчилиги тараққиётида Амир Темур ва Темурийлар сулоласи муҳим ўрин тутади. ...

Сўнгги янгиликлар