Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Февраль/2021   Маданият

«Ўзбеккино» шифокор аёллар ҳақида фильм суратга олиниши ҳақида маълум қилди


ТОШКЕНТ, 4 февраль. /«Дунё» АА/. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан "Шайхонтоҳур-фильм" киностудияси томонидан “Аёл қалби” бадиий фильми яратилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига таяниб.

Сценарий муаллифлари Жамилахон Пўлатова ва Зулфия Йўлдошева, постановкачи режиссёр Жамилахон Пўлатова, постановкачи оператор Равшан Мусаев, постановкачи рассом Алишер Умрзоқов.

Мазкур кинокартина тиббиёт соҳасида самарали фаолият олиб бораётган, беморларнинг дардига дармон бўлаётган шифокор аёл тақдири ҳақида ҳикоя қилади. Тасвирга олиш жараёнлари Бухоро ва Тошкентда бўлиб ўтиши белгиланган.

Мавзуга оид

21 февраль – «Халқаро она тили куни»...

Тил ўзаро мулоқот, тушуниш ва фикрлаш воситаси сифатида ўтмиш, бугун ва келажак ўртасидаги...

Ўзбекистон ноширлари Минскдаги 28-халқар...

Жорий йил 18-21 февраль кунлари Беларусда «Китоб инсонлар ва мамлакатларни бирлаштиради» ш...

Варахша археология объектидан 100 дан ор...

Варахша археология объектидан топилган 100 дан ортиқ металл буюмлар маданий мерос лаборат...

Сўнгги янгиликлар