Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Январь/2021   Маданият

«Ўзбеккино» Жиззах қўзғолони ҳақида фильм суратга олишга буюртма берди


ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/.«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Ezgu film» студияси томонидан «Бўйсунмас» («Жиззах қўзғолони») номли тарихий-бадиий фильм суратга олинади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур фильм 1916 йил Туркистон ўлкасида юз берган ва кейинчалик, тарихда турли номлар билан аталган ва турлича талқин қилинган, аслида эса миллий озодлик ҳаракати даражасига қадар кўтарилган маҳаллий аҳоли вакилларини мардикорликка олишга қарши қўзғолон ҳамда унинг энг фожиали қисми бўлмиш Жиззах воқеаларига бағишланади. Фильмда бош қаҳрамон Назирхўжа эшоннинг ҳаёти орқали ўша давр воқеликларини кўрсатиб бериш режалаштирилган.

Сценарий муаллифлари Ҳасан Тошхўжаев ва Жаҳонгир Аҳмедов, постановкачи режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов, постановкачи оператор Рустам Муродов, либослар бўйича рассом Зуҳра Ғаниева, постановкачи рассом Баҳриддин Шамсутдинов, режиссёр Отажон Достонов, продюсер Зафар Йўлдошев.

Фильм воқеалари Тошкент, Жиззах вилоятларида ҳамда Беларусда тасвирга олинади. Ҳозирда фильмнинг суратга олиш объектлари билан танишиш ва кастинг жараёнларига тайёргарлик кўрилмоқда.

Мавзуга оид

Бобур ва Бобурийлар мероси – фахр-ифтихо...

Ўзбекистон давлатчилиги тараққиётида Амир Темур ва Темурийлар сулоласи муҳим ўрин тутади. ...

Термиз археология музейида «Япония тарих...

Термиз археология музейида «Япония тарихи ва маданияти» номли кўргазма ташкил этилди...

Теҳронда «Ўзбекистон Буюк ипак йўли чорр...

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Маданият институти фотогалереясида ўзбекистонлик рассо...

Сўнгги янгиликлар