Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


20/Апрель/2021   Илм-фан

«Ўзбеккосмос» Буюк Британия компанияси билан учувчисиз авиация навигацияси соҳасида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда


ЛОНДОН, 20 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси мамлакатимиз Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги («Ўзбеккосмос») бош директори Шуҳрат Қодиров ва Буюк Британиянинг «Altitude Angel» компанияси президенти Ричард Паркер ўртасида музокаралар ташкил қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистонда «Рақамли Ўзбекистон 2030» стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, «Ўзбеккосмос» агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Ўз навбатида, Ричард Паркер «Altitude Angel» компаниясининг учувчисиз авиация навигацияси соҳасидаги фаолияти тўғрисида сўзлаб берди.

Британия компанияси раҳбарияти иқтисодиётнинг турли тармоқлари эҳтиёжлари учун учувчисиз учиш аппаратларини кенг жорий этилаётгани ва бу йўналишдаги бой тажрибасидан келиб чиққан ҳолда «Ўзбеккосмос» билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг кейинги амалий босқичлари бўйича келишувларга эришди.

Мавзуга оид

Тошкентнинг Олмазор туманида Ўзбекистон-...

Туркиянинг йирик нашрларидан бири – «Сабоҳ» газетаси инновациялар соҳасида Ўзбекистон ва Т...

Афғонистонлик аёллар Ўзбекистонда Европа...

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекист...

Ўзбекистонда талабаларга 24 соат давомид...

Олий ва ўрта махсус таълим тизимига оид таклиф-мулоҳаза, муаммолар тўғрисида тезкор хабар ...

Сўнгги янгиликлар