Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Сентябрь/2020   Иқтисодиёт

«Ўзбекнефтгаз» халқаро молия бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамламоқда


ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти мутахассислари Россиянинг «Сбербанк» акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган вебинарда иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу вебинар «Ўзбекнефтгаз»нинг халқаро молия бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш ва хорижий инвесторларни икки томонлама манфаатли ҳамкорликка жалб қилиш мақсадида ташкил қилинди.

Учрашувда хорижий шерикларга нефть-газ тармоғининг трансформацияси, тармоқни ислоҳ қилиш давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, уни молиявий соғломлаштириш ҳамда компаниянинг янги истиқболли лойиҳалари ҳақида сўз борди.

Шунингдек, инвесторларга тизимда амалга оширилаётган муваффақиятли лойиҳалар, жумладан, жорий йил охирига қадар ишга туширилиши режалаштирилаётган “GTL” заводи технологияси асосида синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш (Gas to Liquefied), «Шўртангазкимё» мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация ҳамда реконструкция қилиш бўйича ҳам атрофлича маълумот берилди.

Таъкидлаш жоиз, халқаро инвестиция фондлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ фаолиятига қизиқиш билдирмоқда.

Тадбирда «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари лойиҳаларни молиялаштириш, компаниянинг стратегик режалари, лойиҳаларни молиялаштиришда хорижий компанияларнинг иштирок этиш тартиблари билан боғлиқ қатор саволларга жавоб қайтарди.

Мавзуга оид

Ташқи савдо юкларини божхона назорати ос...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташқи сав...

Ўзбекистон Президенти экспорт фаолиятини...

Ўзбекистон Президенти экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қаро...

“Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир...

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев, Қирғизистон Республикаси транспорт в...

Сўнгги янгиликлар